
Либертадорес Кубоги биринчи плей-офф босқич жавоб учрашуви томон йўлга чиққан "Атлетико Уракан" жамоасининг автобуси тоғда ағдарилиб кетди.


Маълумотларга кўра, бир неча нафар футболчи шикастланган, аммо жароҳат қай даражада эканлиги эълон қилинмаяпти. "Атлетико Уракан" жамоаси бошқа транспорт воситалари орқали Венесуэлага етиб борди. Ўз уйида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган аргентиналиклар жавоб учрашувида 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди, аммо икки баҳс натижасига кўра кейинги босқичга йўл олди.