Футбол учрашуви ўрнига "Оталар сўзи"

Aslanov Jasurbek
14 мар 2020
Бугун, 14 март куни Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган 3та учрашув ўтказилиши керак.

"Спорт" телеканали уччала учрашувни жонли эфирда намойиш этиши ҳақида Телеграмдаги саҳифасида эълон қилган эди.

Афсуски, "Маҳалла" телеканалида кўрсатилиши керак бўлган "Машъал" - "Қизилқум" ўйини ўрнига "Оталар сўзи" кўрсатуви намойиш этилмоқда. Ҳозирча телеканалнинг Телеграмдаги саҳифасида ушбу ўйин трансляцияси ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.


ЯНГИЛАНДИ

"Спорт" телеканали саҳифасида "Машъал" - "Қизилқум" учрашуви ҳақида расмий хабар эълон қилинди. Ушбу ўйин бугун 22:30да ёзиб олинган ҳолда "Спорт" телеканалида намойиш этилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: