UZ

Сўнгги янгиликлар

01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  7 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  23 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  13 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

"Футбол ретро талқинда" (55-сон) Янгиликлар

"Футбол ретро талқинда" (55-сон)

Ушбу рукнимиздан тарихга айланган, аммо ҳар бир футбол мухлисига завқ бағишлайдиган фотосуратлар жой олади.

Танидингизми? 

Франция термаси етакчилари 19 ёшлик пайтларида.

“Милан”нинг афсонавий таркиби. 

Ёш Роналду “Спортинг” таркибида. 

Икер Касильяс. 1998 йил.

Буюк “Реал Мадрид”. 

"Ювентус". 1999/2000 йилги мавсум. Суратда 3 та топ-мураббий (Анчелотти, Конте, Зидан) ажратиб кўрсатилган. 

ПСЖ аъзолари Лукас Моура, Златан Ибрагимович ва Дэвид Бекхэм.

Рио Фердинанд ("Манчестер Юнайтед") vs. Адриано ("Интер").

1998/1999 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси финалида "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" ўзаро тўқнаш келган. Драматик кечган баҳсда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, МЮ мусобақа ғолибига айланган.   

1999/2000 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси финалида битта давлат вакиллари учрашишган. "Реал Мадрид" ва "Валенсия" ўртасидаги ўйинда мадридликлар рақибларини йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этишган.

2000/2001 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси финали "Сан Сиро" стадионида ўтказилган бўлиб, бизга таниш бўлган Эктор Купер шогирдлари ("Валенсия") "Бавария"га қарши ўйнаган. Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилиб, қўшимча вақтларда ҳам ҳисоб ўзгармаган. Шундай қилиб, пенальтилар сериясига мурожаат этилган. Пенальтилар сериясида Отмар Хитцфельд бошчилигидаги "Бавария" 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган ва чемпион бўлган. 

Афсонавий Питер Шилтон инглиз футболидаги  ўзининг 1000-ўйинида қатнашиш учун майдонга тушиб келмоқда. 1996 йил.

Бир пайтлар Андрей Шевченко ёрқин ўйинлари орқали Европада шов-шув кўтарган.

"Тоттенхэм"га келган Эммануэль Адебайор тақдимоти. 2012 йил.

Ўтмиш юлдузларини яна майдонда кўрганимизда қанийди... 

Хендерсон Жеррарднинг муносиб давомчиси бўла олди...

Болакайни танидингизми? 

Патрик Клюйверт (Нидерландия терма жамоаси). 2000 йил.

Италия футболи тарихидаги энг кучли дарвозабонлардан бири Жанлука Пальюка "Интер" сафида.

Бразилия термаси. 2006 йил.

"Сельта". 1997/1998 йилги мавсум.

Рауль Гонсалес ва Фернандо Редондо. "Реал Мадрид". 2000 йил.

Ўзи ҳужумчи бўлишига қарамасдан, ҳимоячи Даниэль Пассареллага хавас қилган Эрнан Креспо ("Милан"). 2004/2005 йилги мавсум. Маълумот учун, Эрнан фаолияти давомида бирор марта қизил карточкага лойиқ кўрилмаган.

Италияда Манчини билан ажойиб жуфтлик ҳосил қилган ҳужумчи Жанлука Виалли ("Челси"). 1998 йил. Маълумот учун, 2018 йили унда рак аниқланган, лекин қаҳрамонимиз ушбу касалликни енгиб ўта олган.

Бонус. Ушбу ретросуратда Пеле ва Миржалол Қосимовни кўриб турибсиз. 

"Батигол", "Уэмбли"даги сўнгги ўйин (40-сон)
Хомуш йигитлар, Англия термасини қутқарган Жон Терри (41-сон)
"Ньюкасл"га келган Оуэн, 8 ёшли Рис Жеймс (42-сон)
Физика қонунларини бузган гол, ота-бола Шмейхеллар (43-сон)
Тиниб-тинчимас "Ибра", Игуаинлар (44-сон)
Супер трио, Риберининг Хайнкесга йўллаган табриги (45-сон)
"Барса" иккинчи таркбидаги Пуйоль ва Хави (46-сон)
"Фиорентина"даги Канчелскис, армиядаги Паоло ва Роберто (47-сон)
АПЛнинг энг яхши тўпурари, Бразилия-1997, ҳақиқий полиглот (48-сон)
2005 йилги "Милан", швед футболининг икки афсонаси (49-сон)
2008/09 йилги мавсумдаги энг аламли кадр (50-сон)
"Пепе" нима маънони англатади? (51-сон)
ЖЧ-2002’нинг энг эсда қоларли соч турмаклари, аср сурати (52-сон)
Мессининг болаликдаги жамоаси, Хави, Хаби Алонсо (53-сон)
Футбол симуляторлари тўплами, Эдгар Давидс (54-сон)

Ғоя муаллифи: Шерзод Нурматов 


Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика