Футбол ҳамма учун! Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди!

Narzulla Saydullayev
1 апр 2018, 14:05
Тошкент вилояти футбол федерацияси Нурафшон шаҳри ҳокимияти билан ҳамкорликда миллионлар ўйинини янада оммалаштириш мақсадида хайрли ишга қўл урди.

Энди футболга ихтисослашган мактаб, интернат, академияда таҳсил олиш имконияти йўқ болалар ҳам эътибордан четда қолмайди.  

Нурафшон шаҳри ҳокими Усмон Раҳимовнинг таклифига кўра, шаҳар ҳудудида туғилган, футболга меҳри юқори, аммо махсус мактаб, интернат, академияларда таҳсил олиш имконияти йўқ болалардан тузилган жамоалар ўртасида мусобақа ўтказилади.

Куни кеча мусобақанинг низоми ишлаб чиқилди ва турнирга қуръа ташланди. “Нурафшон ҳокими Кубоги” дея ном олган мусобақада 2003-2004 йилларда туғилган болалардан иборат 16та жамоа қатнашади. Турнир 3 апрель куни старт олади. Финал 5 майга белгиланган. Учрашувлар  олимпия тизими асосида ўтказилади. Ғолиб жамоа кўчма кубок билан тақдирланади.

Турнир анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилиши режалаштирилган. Қолаверса, бу йил илк бор Нурафшон шаҳрида ўтказилаётган турнирни яқин келажакда вилоят миқиёсида ҳам ўтказиш режага киритилган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›