Франциялик ҳужумчи фаолиятида илк марта адашди

8 сен 2019, 09:46
“Барселона” ҳужумчиси Антуан Гризманн Евро-2020 саралаш баҳслари доирасида Франция-Албания (4:1) учрашувида пеналтини амалга ошира олмади.

Французлар учрашувнинг 36-дақиқасида 11-метрлик жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишганди.

Бунгача Гризманн терма жамоаси таркибида барча пеналтиларни аниқ амалга ошириб келаётганди. У бунгача етти бор “нуқта”га яқинлашган ва барча зарбаларни бехато амалга оширганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Squawka Football