Фозил Мусаев терма жамоа йиғинига қўшилди

Narzulla Saydullayev
28 авг 2015, 18:50
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яман ва Филиппинга қарши ўйинларга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бугунги машғулотларда кечаги футболчилар билан бирга Эроннинг "Сепахан" клуби ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев ҳам иштирок этди. Кечаги машғулотларда легионерлардан Александр Гейнрих ва Анзур Исмоилов қатнашганди.

Қолган легионелар яқин икки кун ичида йиғинга қўшилишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Яман учрашуви 3 сентябрь куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia