Фотомақола: "Динамо" Офсайд ва жарима майдончасига камера қўйди

Nadirkhuja Yuldashev
9 июн 2015, 16:34
Яқинда мақолаларимдан бирида ҳакамларнинг қарорларига қарши курашиш учун жарима майдончаси ичини суратга олиш учун камералар қўйиш кераклиги ҳақида ёзиб ўтган эдим.

Буни қарангки, "Динамо" аллақачон бу ишни бошлаб юборибди. "Пахтакор"га қарши кечга ўйинда иккала жарима майдончаси ичидаги ҳолатларни иккита камера тасвирга олиб турди.




Камеранинг объективи "16"лик ичига ўрнатилган бўлиб, оператор айтарли иш қилиш керак эмас...




Аввалги турда Агамуродов қизил карточка олганлиги туфайли ўйинни Газаров бошқарди...




Бепул сектор... Қурилишда ишлаётган усталар ўйинни томоша қилишяпти...




Маркетинг хизмати ҳам ишлаб турибди... Икки соат иссиқда стадионга кириб олган мухлислар учун музқаймоқ айнан керакли маҳсулот...




Шу куни Андреев ва Сергеевнинг бошлари ёрилди. Лобановнинг эса бурни...




Бошқа шифокор бўлганида камида тез ёрдам машинасини чақирарди... "Пахтакор" шифокори Умид Баҳромов икки нафар беморини майдонни ўзидаёқ бошини тикиб ташлади. Натижада "Пахтакор" футболчиларини алмаштириб ўтирмади...




Ўнг томондаги мухлис сайтимиз юзери, "Динамо 8080" экан. "Блок"дан чиқаришни сўрадилар, ҳа майли чиқдингиз...


Нодирхўжа Юлдашев




Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›