ФОТОГАЛЕРЕЯ. Тито билан видолашув, Гиггзнинг дебюти ва шанбанинг бошқа лавҳалари

Narzulla Saydullayev
27 апр 2014, 08:25
Шанба оқшомида одатдагидек, Европа яшил майдонларида бир-биридан қизиқарли, бири иккинчисини такрорламайдиган футбол спектакллари бўлиб ўтди.
Германияда “Бавария” – “Вердер” ҳамда “Байер” – “Боруссия Д” учрашувлари мухлислар диққат марказида бўлди.

Мадриднинг “Реал” клуби ўз майдонида “Осасуна”га шавқат кўрсатмади. Каталониялик мухлислар Тито Виланова билан видолашишяпти. Райан Гиггзнинг мураббийликдаги дебюти анча омадли чиқди. Қуйида эътиборингизга шанба оқшомининг энг эсда қоларли воқейликларини суратлар орқали ҳавола қиламиз.

Ларс Бендер Дортмунднинг "Боруссия" клуби дарвозасини ишғол қилаётган вазият ("Байер" - "Боруссия Д" - 2:2) 

Бечора Антолин Алькарас ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ("Саутгемптон" - "Эвертон" -  2:0) 

"Барселона" мухлислари Тито Виланова билан видолашишяпти

Хосеп Гвардиола "Бавария" билан собиқ ёрдамчиси Тито Вилановага ҳурмат юзасидан бир дақиқалик сукут сақлаяпти

Клаудио Писарро собиқ жамоаси "Вердер" дарвозасини ишқол қиляпти. ("Бавария" - "Вердер" - 5:2)

Брэд Гузан "Суонси"дан навбатдаги голни қабул қилиб олди. ("Суонси" - "Астон Вилла" - 4:1) 

Глазгонинг "Рейнжерс" клуби Шотландия 1-Лигасидаги чемпионликни тантана қилмоқда

Райан Гиггзнинг мураббийликдаги дебюти ёмон чиқмади. ("Манчестер Юнайтед" - "Норвич" - 4:0)

Хуан Мата "Норвич" дарвозасига навбатдаги тўпни киритмоқда

Криштиану Роналду "Осасуна" дарвозасига киритган голини нишонлаяпти. "Реал" Мадрид - "Осасуна" - 4:0 

Греция чемпионати доирасидаги ПАОК - "Панатинаикос" учрашуви чоғида полициячиларга етарлича иш бўлди


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›