

Римликлар Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси учун 15 миллион евро таклиф қилди, аммо генуяликлар форвард учун 20 миллион евро талаб қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Женоа" Шомуродовни ўтган ёзда "Ростов"дан 7,5 миллион евро эвазига харид қилган эди.
Футболчи ўтган мавсум А Сериядаги дебют мавсумида 31та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 1та ассист қайд этди.
"Женоа" ўз навбатида Шомуродовнинг ўрнини тўлдириш учун Шарқий Европага эътиборини қаратмоқчи, клуб "Динамо" (Киев) футболчиси Владислав Супрягани нишонга олган.



