Флорентино Перес: "Реал" янги мавсумни учта дарвозабон билан бошлаши мумкин"

Aziz Tukhtamuradov
6 авг 2014, 09:58
"Реал" президенти Флорентино Перес жамоага Кейлор Наваснинг келишидан сўнг ҳам Икер Касильяс ва Диего Лопеслар жамоада қолиши мумкинлигини айтиб ўтди.
"Мен доимо дарвозабонларимизга ишониб келганман. Ўйлайманки, Наваснинг "Реал"га ўтиши унинг фаолиятида муҳим бурилиш ясайди.

Ҳозирда бизда учта дарвозабон бор. Биз уларнинг уччаласи билан ҳам янги мавсумни бошлашимиз мумкин", - дейди Перес.

Аввалроқ эса, Диего Лопесга "Монако" ва "Милан" қизиқаётганлиги хабар қилинган эди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru