

Натижаларга кўра, “Бавария” форварди Роберт Левандовски энг яхши футболчи номига сазовор бўлди. У овоз бериш жараёнида жамоадошлари Томас Мюллер ва Йозуа Киммихни ортда қолдирган.
Шунингдек, энг яхши мураббий номинациясида мюнхенликлар устози Ханс-Дитер Флик ғолиб чиқди. У 2019/20 йилги мавсум давомида жамоани қабул қилиб олди ва Бундеслига, Германия Кубоги ҳамда ЕЧЛда зафар қучган ҳолда треблга эришди. Флик сўровномада Юрген Клоппдан (“Ливерпуль”) ўзиб кетган.



