Филиппо Индзаги: «Милан»нинг мағлубиятида барча айб менда»

Narzulla Saydullayev
3 ноя 2014, 10:00
«Милан» бош мураббийи Филиппо Индзаги Италия чемпионати доирасидаги «Палермо»га қарши ўйинидан (0:2) сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Бу футбол. «Палермо» қийин рақиб эканлигини, улар «Наполи»га қарши ажойиб ўйин намойиш этишганини айтгандим.

Агар Поли ва Торрес имкониятлардан фойдалана олишганида барчаси бошқача бўларди. Аммо «Палермо» биринчи бўлиб гол урди. Улар олдида шляпамни ечаман.

Мағлубиятда барча айбни ўз бўйнимга оламан», – дейди Индзаги.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›