Фигу: "Роналду? Мен учун португал футболининг биринчи рақами бўлиб Эйсебио қолади"

Aslanov Jasurbek
13 сен 2016, 16:41
"Реал" собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигунинг фикрича, португал футбол тарихидаги энг яхши футболчи Эйсебио.

"Роналду билан муносабатларимиз яхши. Унинг ишларидан ҳайратланяпман. Эйсебионинг ўйинларини кўрмаганман. Аммо мен учун португал футболидаги биринчи рақам бўлиб Эйсебио қолади. Буни унинг менга бўлган дўстона муҳаббати, маслаҳатлари ва Португалия учун қилган ишларини ҳисобга олиб айтяпман. Ҳар бири ўз даврида ўзининг тарихини ёзади. Менимча, Роналду статистикада ҳаммадан устун" - дейди Фигу.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS