UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  0 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  7 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  9 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  8 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  1 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  10 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  12

FIFA.COM: Ўзбекистон - Хорватия эртанги куннинг марказий ўйини Янгиликлар

FIFA.COM: Ўзбекистон - Хорватия эртанги куннинг марказий ўйини

ФИФА нинг расмий сайти ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг эртанги ўйинларидан олдин маълумот берган.
Унга кўра куннинг энг муҳим ўйини Хорватия – Ўзбекистон, кузатиш шарт бўлган ўйинчи эса Аббос Махсталиев.
 
"F" гуруҳидаги дастлабки ўйинларида ғалаба қозонган Хорватияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам бир бирига қарши бўладиган баҳсда нимчорак финалини расмийлаштириш имконияти мавжуд. Иккаласини ҳам бу учрашувда биринчи баҳсга нисбатан ўзгача синов кутиб турибди, ва бу ўйинда улар мусобақада қандай иштирок этишлари аниқлашади.
 
Хорватия жисмоний жиҳатдан ва ўйинни бузиш ҳислатлари бўйича ўзларига яқин бўлган Уругвай билан беллашди. Ўзбекистоннинг равон ва тўпни тўлиқ назорат қилиш услуби эса умуман ўзгача. Аллақачон 5 та сариқ карточка олишга улгурган хорватлар интизомли бўлишларига тўғри келади. Бу ўринда тезкор ва басавлат Игорь Сергеев оғир ва вазмин Нико Даткович ва Жозо Симуновичларга муаммо туғдириши мумкин.
 
Ўзбекистон эса ўз ўрнида Хорватиянинг яққол жисмоний устунлигига қарши бирор нарса ўйлаб топиши керак бўлади. Европа вакиллари Уругвайга қарши ўйинда тезкор қанот яримҳимоячилари ёрдамида майдон марказида 5 ярим ҳимоячи услубидан уч ҳужумчи тизимига тезкор ўтишди ва бундай тезкор ўзгаришларга Ўзбекистон дош беришга қийналиши мумкин.

Кузатиш шарт бўлган футболчи
Аббосбек Махсталиев (Ўзбекистон)

Кичкина плеймейкер Янги Зеландияга қарши дўндириб ўйнади. Уни тўхтатишни иложи бўлмади. Майдонни жуда яхши кўра олишини намоён қилди ҳамда атрофидаги жамоадошларига имконият яратишга ҳаракат қилди. Ўсмирлар ўртасида Мексикада 2011 йилда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ҳаммада яхши таассурот Аббос фақат жисмоний жиҳатдан кучли бўлган Уругвайга қарши унчалик ўзини кўрсата олмаганди. Уругвайга жисмоний жиҳатдан тенг бўлган Хорватияга қарши у яхшироқ харакат қила олармикан?


Қобилжон Бабаев таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика