ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди

Sherzod Nurmatov
19 мар 2026, 16:39
Петропавловскнинг "Қизилжар" жамоаси собиқ футболчиси Рафаэль Сабино даъвоси бўйича ФИФА судида ишни ютқазди.

2023 йилда томонлар ойлиги 2,7 миллион тенге бўлган шартнома имзолаган. Айни пайтда "Хоразм" шарафини ҳимоя қилаётган бразилиялик ярим ҳимоячи қозоқ жамоаси таркибида икки мавсум ўтказган.

Бироқ мавсум якунланганидан сўнг Рафаэль ФИФАга мурожаат қилиб, унга тегишли бўлган мукофот пулларини тўлаб беришни талаб қилди. Натижада ФИФА "Қизилжар"ни 45 кун ичида футболчига 10 миллион тенге тўлашга мажбур қилди.

Милич Чурчич шогирдлари ҳозирда ҚПЛ мусобақасида 3 очко тўплаб, турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: sports24.kz