

Вьетнамлик ҳакам Чан Динь Тхинь 43 ёшда эди. У 2019 йилда ФИФА ҳаками бўлган.

Қайд этилишича, рефери чидамлилик синови вақтида ҳушини йўқотган. У 10 айлана (4000 м) масофани босиб ўтиши керак эди.
Ҳакамга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, кейин касалхонага етказилган, бироқ шифокорлар эркакни қутқара олмаган.



