ФИФА "Порту" футболчисига Португалияда ўйнашга рухсат бермади

Narzulla Saydullayev
4 май 2014, 12:19
ФИФА 26 ёшли Фернандуга Португалия терма жамоаси сафида ўйнашга рухсат бермади, деб хабар бермоқда ташкилот расмий сайти.
Футболчи 2007 йилги ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Бразилия сафида ўйнаган. Португалия фуқаролигини фақат 2013 йилнинг декабрь ойидагина олган. Шу сабабли ҳам ФИФА унга рухсат бермади.

Бу мавсумда Фернанду Португалия чемпионатида "Порту" сафида 24та ўйинда майдонга тушди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru