

Бироқ орадан олти ой ўтиб "Персеполис" раҳбарияти аргентиналик мураббий билан шартномани бекор қилди. Натижада Кальдерон ФИФАга компенсация бўйича мурожаат қилишга мажбур бўлди. Ўз навбатида ФИФА бу ишни ўрганиб чиқиб теҳронликлар мураббийга 580,000 доллар тўлаб бериши кераклигини талаб қилди.
Шунингдек, "Персеполис" қўшимча равишда аргентиналик мураббийнинг икки нафар ёрдамчисига 90,000 ва 75,000 доллар миқдорида ҳам пул тўлаб бериши керак. Аввалроқ ФИФА "Персеполис"ни Кальдерондан олдин бошқарган Бранко Иванкович учун 1 миллион евродан кўпроқ пул тўлаб беришини талаб қилганди.



