

ФИФА расмий сайти Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу ўйинлари ҳақида қисқача тўхталди.
"А" гуруҳи етакчиси Ўзбекистон уйида яқин таъқибчиси Эрон билан ўйнайди ва кетма-кет учинчи ғалаба ўзбек жамоасининг етакчилигини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Руҳият томондан устунлик Карлуш Кейруш шогирдларида, чунки улар ўзаро сўнгги 6 баҳсда 4 та ғалабага эришишган ва бир маротаба дуранг ўйнашган. Жаҳон чемпионати саралаш учрашувларидаги ўзаро баҳсларда тенглик: Жамоалар ўз ҳисобига ЖЧ-2014 доирасида биттадан меҳмондаги ғалаба ёзиб қўйишган. Иккала жамоа ҳам ёш иқтидорлар ва тажрибали футболчиларга ишонч билдиради. Ўйиндаги интиригани жокерлар келтириб чиқаради: Александр Гейнрих ва Ризо Гучаннажод ҳар қандай пайтда захирада ўйинга қўшилишга тайёр туради.

"Бизнинг жамоа ҳеч қачон кетма-кет икки маротаба жаҳон чемпионатига чиқмаган. Мақсадим, вазифам ва орзуим - бу анъанага барҳам бериш. Агар иложсиз нарсани амалга оширмоқчи бўлсак, тарихдаги дарслардан тўғри хулоса чиқариб, аввалги хатоларни такрорламаслигимиз лозим" - дейди Карлуш Кейруш.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги баҳс 6 октябрь куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.



