UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо биз кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  0 19:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 1:1 (матнли трансляция)  3 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  73 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  34 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  5 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  4 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

ФИФА футбол агентлари борасида янги қарор чиқарди Янгиликлар

ФИФА футбол агентлари борасида янги қарор чиқарди

Сан-Паулудаги ФИФА конгресси чоғида футбол агентлари тизими борасида янгиликлар чиқарди.
Энди «футболчининг агенти» номи «воситачи»га ўзгартирилди, деб хабар бермоқда ИТАР-ТАСС.

2015 йилнинг 1 апрелидан кучга кирадиган қонунга кўра футболчилар клублар ёки махсус тузилган компанияларга тегишли бўлишади. Шу вақтдан бошлаб воситачилар барча трансферларни ўз мамлакати федерациясида рўйхатдан ўтказиши керак, муаммоли вазиятлар эса фуқаролик судлари орқали ечилади.

Воситачилар битта трансфердан 2 миллион доллар ва футболчинин йиллик маошидан 3 фоизидан кўпроғини олишга ҳаққилари бўлмайди.

Олдинроқ ФИФА агентлик бонусларига чеклов қўймаганди, бунга қадар агентлар футболчининг йиллик маошининг 10 фоизигача пул олишлаи мумкин эди.

Футболчилар ва клублар федерацияга воситачи олаётган барча пуллар ҳақида маълумот тақдим этишлари шарт. Федерациялар эса ҳар йили ФИФАга ҳужжатларни топширишади.

Бундан ташқари балоғат ёшига етмаган футболчилар трансферидан бонуслар олиш таъқиқланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика