

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида Жазоир ва Тунис терма жамоалари ўзаро баҳс олиб бориб, бунда Жазоир 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медалларни қўлга киритди.
Учинчи ўрин учун кечган баҳсда эса Қатар терма жамоаси Мисрга қарши 0:0 ҳисобини қайд этиб, пенальтилар сериясида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва бронза медалларга эга чиқди.
Финал учрашуви якунига етгач, мусобақанинг энг яхшиларини тақдирлаш ўтказилди.

"Олтин тўп" - Ясин Браҳими (Жазоир)
"Кумуш тўп" - Юсеф Белаили (Жазоир)
"Бронза тўп" - Акрам Афиф (Қатар)
"Олтин бутса" - Сайфиддин Жазири (Тунис)
"Кумуш бутса" - Ясин Браҳими (Жазоир)
"Бронза бутса" - Язан Ал Наимат (БАА)
"Олтин қўлқоп" - Раис Мболҳи (Жазоир)
Фейр-плей соврини - Марокаш терма жамоаси




