ФИФА Англия ва Шотландияга қизил гул илинган футболка билан ўйнашни таъқиқлади

Aslanov Jasurbek
1 ноя 2016, 16:31
ФИФА Англия ва Шотландия терма жамоаларига қуроллик можаролар қурбонлари хотираси рамзи бўлган қизил гул бор футболкада ўйнашга руҳсат бермади.

Маълум бўлишича, ФИФА буни сиёсий рамз деб ҳисоблайди.

Англия ва Шотландия терма жамоалари 11 ноябрь куни ЖЧ-2018 саралаши доирасида "Уэмбли"да ўйнайди. Шу куни Буюк Британияда урушда вафот этган Британия ҳамдўстлик мамлакатлари аскарлари хотираси куни нишонланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror