UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Бобур Акбаров ва унинг жамоаси супер лигага чиқиш арафасида  0 21:26Месси ва Суарез аёллари билан бирга концертга тушишди + ФОТО  13 20:58Неймар Формула-1 юлдузи ва "Victoria's Secret" модели билан ажойиб оқшомда иштирок этди + ФОТО  14 20:39"Қўқон-1912": Қувондиқ Рўзиев ўғил фарзандли бўлди  13 20:32Матея Кежман: "Мадрид, Манчестер ва Миланда Милинкович-Савичга катта қизиқиши бор"  2 20:30Ашхобод-2017. Ўзбекистон Мальдив оролларига тўққизта гол урди  39 20:04Жозе Моуриньо: "Манчестер Юнайтед" - Рунининг уйи, умид қиламан у қайтади"  12 19:37Маурисио Почеттино: "Тоттенхэм" лойиҳасида АПЛ ва Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш ҳисобга олинган"  7 19:13"Сўғдиёна" матбуот хизматидан янги лойиҳа "ЯШИРИН КАМЕРА"  6 19:03"Реал" ва "Ювентус" "Ливерпуль" етакчисига кўз тикмоқда  18 18:14Агар ПСЖ Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқса Эмери шартномаси узайтирилади  8 17:59"Барселона" ҳужумчиси муваффақиятли операция қилинди  19 17:54Зидан - Неймар ва Кавани жанжали ҳақида: "Реал"да стандартларни ким ижро этишини билишади"  17 17:52А Серия. Турнинг марказий учрашуви яна Римда бўлади  9 17:27Аргентинада майдонга тушган итдан интервью олишга уринишди (видео)  17

26 окт 16:30
Янгиликлар

ФИФА агенти Жалолиддин Мессуд: “Менга Ўзбекистон жамоа сифатида ёқяпти”

БААда давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бир нечта хорижликлар ҳам фаолият олиб бормоқда.
Шулардан бири ФИФА агенти Жалолиддин Мессуд. Мессуд асли тунислик бўлиб бир неча йилдан бери ФИФА агенти сифатида ишлаяпти. Унинг мазкур мусобақага ташриф буюришдан мақсади ҳам ўйинчиларни кузатиш, ҳам араб ва инглиз тилини мукаммал билгани боис матбуот анжуманлари пайтида таржимонлик вазифасини бажариш. Инглиз тилини яхши билгани учун у билан суҳбатимиз тез ва осон кечди.

-   Жаҳон чемпионати қандай таассурот қолдирмоқда?
-   Жуда яхши. ФИФА агенти сифатида менга бу ёшдаги футболчиларнинг ҳаракати маъқул келмоқда. Ёш ўйинчиларда ғалабага бўлган иштиёқ кучли ва улар тартиб ўйин кўрсатишммоқда.

-   Шу пайтгача қайси ўйинларни кўрдингиз?
-   “С” гуруҳидан ўрин олган барча беллашувлар Фужайрада ўтказилди. Шу боис бу ердаги ҳамма ўйинни кўрдим. Ҳозирча бошқа шаҳарга бориш имкони бўлмади.

-   Қайси ўйинлар кўпроқ маъқул келди?
-   Менга Марокаш ҳамда Ўзбекистон ўсмирлар термаси иштирокидаги баҳслар ёқди. Энг ёққан учрашув эса шубҳасиз Ўзбекистон –Марокаш баҳси бўлди. Бунда сизларнинг жамоангиз кучли рақибга қарши тактик жиҳатдан жуда чиройли ўйин намойиш этди.
 
-   Дарвоқе, Ўзбекистон намойиш этаётган футбол борасида нима дея оласиз?
-   Биринчи ўйинда ҳаяжон борлиги сезилди. Лекин кейинги баҳсларда футболчилар анча бемалол ҳаракат қила бошлашди. Мен футболни озми-кўпми тушунаман, шундай экан, терма жамоангиз тактик жиҳатдан кучли дея оламан. Бу ерда айниқса мураббийнинг роли шундоқ кўзга ташланяпти.

-   Биздан қайси футболчиларнинг ўйинига яхши баҳо бера оласиз?
-   Термангизда алоҳида ажралиб турадиган ўйинчилар йўқ. Ҳамма бир жамоа бўлиб ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Футболчилар нимага қодир бўлса, бутун жамоа бўлиб нимагадир эришиш учун ўз имкониятларини кўрсатишмоқда. Тушунарли бўлиши учун шундай дея қолай: Ўзбекистон ўсмирлар термасида юлдузлар йўқ, лекин юлдузли жамоа ҳамда кучли мураббий бор.

-   Барибир қайсидир ўйинчиларнинг ҳаракати ёққан бўлиши керак, тўғрими?

-   ФИФА агенти сифатида албатта футбочиларни кузатиб боряпман. Менга Ўзбекистондан кўпроқ 7-рақам (Жамшид Болтабоев) билан 20-рақамда (Отабек Шукуров) тўп сураётган ўйинчилар маъқул келди.
   
-   Мусобақа охиригача шу ерда қоласизми?
-   29 октябрь куни Фужайрада Марокаш – Кот-Д‘Ивуар баҳси (1/8 финал босқичи) бўлиб ўтади. Аслида шу ерда бўлишим талаб этилади. Аммо ўзимга қолса, шу куни Дубайга бориб Аргентина - Тунис учрашувини кўрмоқчиман. Ахир тунислик бўлганим учун юртдошларимни қўллаб туришни хоҳлайман.


Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания чемпионати. “Реал Сосьедад” – “Реал” 1 :3 Испания чемпионати. “Реал Сосьедад” – “Реал” 1 :3
Испания чемионатининг 4-тури доирасида “Реал” футболчилари сафарда...  234
Олий лига. 21-тур. "Локомотив" "Насаф"га ютқазди, "Пахтакор"дан ғалаба ва бошқа ўйинлар Олий лига. 21-тур. "Локомотив" "Насаф"га ютқазди, "Пахтакор"дан ғалаба ва бошқа ўйинлар
Бугун олий лигада 21-турдан ўрин олган олтита ўйин ўтказилди.  230
"Манчестер Юнайтед" "Эвертон"га тўртта гол урди ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" "Эвертон"га тўртта гол урди ФОТО + ВИДЕО
АПЛ 5-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" –...  144
Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати
Олий лиганинг 21-турида бўлиб ўтган "Бухоро" -...  141
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: