

Мураббий сурхонликлар матбуот хизматига қисқа интервью берди.
“Сурхон”дек шижоатли жамоада эканлигимдан хурсандман. Жамоа энг олий мақсадлар сари интилади. Бизда ўз соҳаларининг профессионаллари ишламоқда. Мақсадга эришиш учун бор кучимни ишга соламан. “Сурхон” мухлисларни ёрқин ўйин ва ғалабалар билан хурсанд қилади”, — деб фикр билдирди Давлетов.



