UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Февзи Давлетов: "Рақибнинг қизил карточкаси сабаб ўйинни назорат қила олдик" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Рақибнинг қизил карточкаси сабаб ўйинни назорат қила олдик"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Олимпик" (3:0) ўйинидан кейин мезбонлар устози Февзи Давлетов фикрларини билдирди.

"Ўйин борасида яхши ҳаракат қилдик, ҳужумда ҳам ишларимиз юришди. Ўйлайманки, биринчи бўлимда барчасини уддалай олдик, вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимга яхши кайфиятда чиқиб келдик.

Рақибнинг қизил карточкаси сабаб ҳам ўйинни назорат қила олдик ва ўзимизга керакли натижага эришдик. Йигитларни, мухлисларни табриклайман", – деди Давлетов.

- "Сурхон" учун бугунги натижанинг аҳамияти йўқ эди. Бундай ҳолатда жамоага қандай қилиб мотивация бера олдингиз?

- "Металлург" билан ўйин олдидан бизда назарий жиҳатдан "Пахтакор"дан ўтиб кетиш имкони бор эди. Бугун эса йигитларга ўзларига келиб олишларини ва уй ўйинида ғалаба қозонишимиз шарт эканлигини тушунтирдик. Йигитлар барчасини тўғри тушунишди ва ғалаба қозонишди. Шу сабабли ғалабага эришдик. 

- "Олимпик"нинг плей-оффдаги имкониятларини қандай ҳисоблайсиз? 

- Уларга омад тилайман. Уларда плей-оффда ғалаба қозона олиш учун барча нарса бор. Мураббийлар штаби бунинг учун барчасини қилади деб ўйлайман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика