Фердинанд Саутгейтга: “Трент қани? А Серияни ютган Томоричи? Нималар бўлмоқда!”
27 сен 2022 10:00
Янгиликлар
Фердинанд Саутгейтга: “Трент қани? А Серияни ютган Томоричи? Нималар бўлмоқда!”
Собиқ ҳимоячи Рио Фердинанд Англия ТЖнинг муваффақиятсиз ўйинларидан кейин Гарет Саутгейтни танқид қилди.
“Нега Трент (Александр-Арнольд) терма жамоада эмас? Бу ерда нималар бўлмоқда. Тушунмаяпман. Бу берилиши лозим бўлган саволдир. Томори билан ҳам худди шундай. Томори А Серияни ютган, ўз жамоасида муҳим футболчи сифатида зўр ўйнамоқда ва терма таркибига яқинлаша олмаяпти, бунга ишона олмаяпман. Асосий таркибни айтмай қўя қолай, у қайдномага ҳам киритилмаяпти.
Бу шунчаки ўтириб: “Айтганча, бизда танлашимиз учун марказий ҳимоячиларнинг ажойиб сони бор”, дейишим кераклигини англатмайди, унга имкон берилишини ва у бундан фойдалана оладими ёки йўқлигини кўришни истайман”, дейди Фердинанд.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар