

Инсайдер Николо Скиранинг хабарига кўра, турк гранди босслари мураббий билан музокараларга киришишди ва унга 2,5 йиллик шартнома таклиф қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Йоахим "бундестим"ни 15 йил давомида бошқарди. Лёв Евро-2020дан сўнг миллий жамоани тарк этди.
Немис мутахассиси 1998/99 йилларда ҳам "Фенербахче"да ишлаган.



