"Фенербахче" жамоага Йоахим Лёвни олиб келмоқчи

Alisher
25 мар 2021, 12:25
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв миллий жамоадан кетганидан сўнг фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.

"Фенербахче" 61 ёшли мутахассисга қизиқиш билдирмоқда.

Олдинроқ хабар берилганидек, Йоахим Лёв Евро-2020дан сўнг Германия терма жамоасидан кетади. У немисларни 2006 йилдан бери бошқараётган эди.

Таъкидлаб ўтиш керакки, Йоахим Лёв ўзининг орзусини амалга оширмоқчи, аниқроғи у Испанияда ишламоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Bild