«Фенербахче» – «Арсенал». Санья, Гиббс ва Уилшер майдонга туша олишади

Tolibjon Qosimov
20 авг 2013
«Арсенал»нинг бир қатор футболчилари ЕЧЛ плей оффи доирасидаги «Фенербахче»га қарши ўйинда майдонга тушишга тайёрлар.
«Астон Вилла»га қарши ўйинда Киран Гиббс, Бакари Санья, Томаш Росицки, Аарон Рэмзи ва Жек Уилшер турли даражадаги жароҳатлар олишганди, бугун ушбу ўйинчилар умумий гуруҳда машғулот ўтказишди.

Ўйинни Алекс Окслейд-Чемберлен ўтказиб юборади.

Ўйин чоршанба куни, 21 августда Тошкент вақти билан соат 23.00 да бошланади.

Tolibjon QosimovMuallif
Manba: sports.ru