Федерация кубоги ғолиби “Динамо” ёшлар жамоаси!

Narzulla Saydullayev
31 янв 2015, 11:13
29 январь куни “Чархин” стадионида Самарқанд вилоят футбол федарация кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди.
Финалда шахримизнинг иккин жамоаси “ФСО-Динамо” ва “Динамо” ёшлари ғолиблик учун кураш олиб боришди.
 
Тенг курашлар остида кечган учрашувнинг асосий вақтида дарвозаларга тўп киритилмади – 0:0.  Жамоалар қўшимча 15 дақиқадан икки бўлим ўйнашган бўлсада лекин хисоб ўзгармади. Навбат пенальтиларга етиб келди. Ушбу 11 метрлик жарима майдонида омад “Динамо” ёшлари томонида бўлди. Улар “ФСО-Динамо” жамоасини пенальтиларда 5 : 4 хисоби билан мағлубиятга учратишди. Якунда “Динамо” ёшлар жамоаси  2015 йилги Федерация кубоги  ғолибига айланди.

Финал.
29 январ. пайшанба
“Чархин” ўйингохи 14:00
“ФСО-Динамо” – “Динамо” ёшлар  0-0 (пен 4-5)
Хакамлар:
Алишер Қурбонов, Шерзод Камаров, Х. Рустамов,  Сардор Хакимов.
Назоратчи: Владимир Гуршумов.
“ФСО-Динамо”: - Шахбоз Каримов, Бекжон Жуманиёзов, Жалол Асрорқулов, Фуат Динатулин, Илхом Пардаев, Рустам Жўраев, Георгий Адамян, Шахзод Жўраев, Абдулфайз Мусаев, Азиз Нормуродов, Фаёз Одилов.
Захира: Мухриддин Эргашев, Зафар Мухсинов, Ботир Эшонқулов, Достон Ғаниев, Азиз Хуррамов, Бахром Нарзиллаев.
 
“Динамо”:- Зафар Хамидов, Саддам Боймаматов, Ойбек Туропов, Хакимжон Аламхонов, Жасур Қурбонов, Мухаммад Ражабов. Ойбек Эшбоев, Акбар Сиддиқов,  Жасур Азимов, Ислом Хамидов.
Захира:  Рамил Бобомирзаев, Анвар Маматқулов, Рустам Тоштурдиев, Амир Сафаров, Дониёр Тиллаев, Мухаммад Хамроқулов.
 
Огохлантириш: Ислом Хамидов, Бекжон Жуманиёзов.
Четлатиш: Жасур Азимов.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: samfutbol.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›