UZ

Сўнгги янгиликлар

12:33АПЛ жамоаларининг барчаси ЕЧЛда ўз гуруҳида пешқадам + ФОТО  4 12:32АПОЭЛ - "Боруссия" Д 1:1 (видео)  0 12:27"Лейпциг" - "Порту" 3:2 (видео)  0 12:20"Фейеноорд" - "Шахтёр" 1:2 (видео)  0 12:08Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 12:08"Манчестер Юнайтед" мухлислари учун яхши хабар  3 11:55Икки марта гол аниқлаш тизими ишлади, Эдерсон пенальти қайтарди. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:1 (видео)  2 11:43"Ливерпуль" "Марибор" дарвозасига жавобсиз 7та гол урди (видео)  3 11:23Бензема супер омадсиз. "Реал" - "Тоттенхэм" 1:1 (видео)  18 11:12Бен Йеддер ҳимоячи қўриқлаётган дарвозани ишғол қилолмади. "Спартак" - "Севилья" 5:1 (видео)  4 10:52Ҳакам "тоза" голни ҳисобга олмади, турклар яна 3 очко олишди. "Монако" - "Бешиктош" 1:2 (видео)  3 10:47Бизнинг футбол катта бўлиш ҳақида ўйламайди  55 10:28ОФК маслаҳатчи Навоийга ташриф буюрди  5 10:01«Ливерпуль» ЕЧЛ рекордини такрорлади  18 09:41Превью. “Насаф” - “Динамо”  8

Фаррух Сайфиев: "Насаф" чемпионлик учун курашмоқда" Янгиликлар

Фаррух Сайфиев: "Насаф" чемпионлик учун курашмоқда"

Хабарингиз бор "Насаф" жамоасини Рўзиқул Бердиев ўз қўлига олгандан сўнг кўпроқ ёшларга ва ўз тарбияланувчиларига эътибор қаратиб келмоқда.
 Ушбу эътибор натижасини "Насаф"дан бир қанча иқтидорли ёшлар етишиб чиқмоқда. Ана шундай ёш футболчиларидан бири Фаррух Сайфиев айни вақтда "Насаф" таркибида ишончли ҳаракат қилиб келмоқда.

- Фаррух футболга кириб келишингиз ҳақида озгина айтиб ўтсангиз?

 Ўзим Самарқандликман. Шу ерда оддий маҳалла футболида сўнг "Регистон" футбол мактабида машғулотлар олиб борар эди. 2007 йил "Машъал" академиясига ўқишга таклиф этди ва у ерда футболни сир-асрорларини тажрибали мураббийлар қўл-остида ўргандим. Бу ердан сўнг ўйин амалиётига эга бўлиш учун 2010 йилда "Насаф" клуби ёшлар таркибида ўтиб у ерда икки йил давомида ёшлар билан машғлотлар олиб бориб майдонга тушдим. ўтган икки йилдан буён "Насаф" асосий таркибда машғулотлар олиб бориб майдонга тушиб келмоқдаман.

- Олий Лигада дебют учрашувинингизни эслай оласизми ?

Ҳа бу учрашув ўтган мавсум  айнан Самарқанднинг "Динамо" жамоасига қарши бўлган эди. Ўшанда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Жуда ҳаяжонли учрашув бўлган эди. Биринчидан Самарқанд жамоасига қарши ўйнаган бўлсам , иккинчидан Олий лигада биринчи марта майдонга тушаётган эдим. Яна шуни айтишим мумкинки Олий лигадаги илк голим ҳам "Динамо" жамоаси билан бўлган ўтган даврадаги ўйинда эди.

- Бу мавсумни "Насаф" озгина муоффақиятсиз бошлади ва энди яхшигина кўтарилишга эришди. "Насаф" бу кўтарилишни давом эттира оладими ?

Албатта. "Насаф" чемпионлик учун курашмоқда ва бунинг учун барча имкониятимиз етарли. Мавсум боши озгина омадсиз келган бўлса ҳам мана ҳозир "Насаф" ўз ўрнига аста секин қайтмоқда.

- "Насаф" ни олдинда жуда қийин ўйинлар кутиб турибди. Кетма-кет оғир ўйинларга тайёр бўлиш мураккаб кечмайдими?

Жамоамиз мураббийи ҳозирда жуда кўплаб ёшларга эътибор қаратмоқда. Таркибимизга қарасак ҳам кўп футболчиларимиз айнан "Насаф" тарбияланувчилари ёки ўринбосарлар таркибида чиққан. Ҳозирда жамоамиз тенг кучли икки таркибга эга ва бу айнан кейинги қийин учрашувларда бизга наф келтиришига шубҳа қилмайман.

- Жамоада ўзингиз учун энг яқин киши сифатида кимни биласиз?

 Барчамиз бир жамоамиз. Ўзим ҳам шахсан кўпчиликимиз билан ўринбосарлар таркибида ҳам ўйнаганмиз. Илҳом Юнусов, Эркин Бойдуллаев, Ботир Қораев, Мақсуд Каримовлар мени доим қўллаб қувватлайди ва хатоларимни кўрсатади. Артур Геворкиянни ҳам алоҳида айтиб ўтган бўлар эдим. Азамат Алланиёзов билан кўпроқ бирга бўламиз. Энг асосийси мен "Насаф" да ўзимга энг яқин киши деб Рўзиқул акани айтиб ўта оламан. У киши нафақат мураббий балки бизга энг яқин киши ҳам бўлиб қолган.

- Ўзингиз кўпроқ қайси жамоага мухлислик қиласиз?

Ҳар доим "Реал Мадрид" га .

- Келажакда ўз олдингизга қўйган мақсад нимадан иборат ва бу йўлда ўзингиз учун нимани муҳим деб биласиз?

Мақсадим кўп ва қайси бирини айтишни ўйлаб қолдим.  "Насаф" билан ОЧЛ ва Ўзбекистон чемпионатида катта муоффақиятга эришмоқчимиз. Бу йўлда энг муҳими тинмай меҳнат қилиш ва ҳаракатдир.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувида ишлаган барча ҳакамлар мавсум охиригача четлатилди “Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувида ишлаган барча ҳакамлар мавсум охиригача четлатилди
Олий Лига 24-турида доирасидаги“Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинидаги...  252
Ўзбекистон БАА билан ўйнайди, Рўзиқул Бердиев вақтинча бош мураббий Ўзбекистон БАА билан ўйнайди, Рўзиқул Бердиев вақтинча бош мураббий
Жорий йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдида жиддий ўйинлар...  222
Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" учрашувида ғолиб номи аниқланмади Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" учрашувида ғолиб номи аниқланмади
Испания премероси 8-туридан ўрин олган марказий ўйин Мадриддаги...  108
Рўзиқул Бердиев бўйича ЎФФ ахбороти Рўзиқул Бердиев бўйича ЎФФ ахбороти
Ўзбекистон Футбол Федерация мураббий Рўзиқул Бердиев бўйича матбуотда ...  100
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: