

Футболчимиз Италия пойтахти Римда "Вилла Стюарт" клиникасида профессор Мариани томонидан операция қилинди. Маълум бўлишича, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилган ва айни пайтда ҳужумчимиз ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Бугун Ўзбекистоннинг Италиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Отабек Акбаров футболчимиз ҳолидан хабар олиш учун касалхонага ташриф буюрди ва Фарруҳ Икромовга саломатлик тилаб, тезроқ соғайиб кетиши учун керакли ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.



