Терма жамоамизнинг собиқ футболчиси «Сурхон»ни тарк этди

Khoja
4 янв 2025, 07:55
Ўтган мавсумнинг иккинчи яримида «Сурхон» сафига бориб қўшилган Фаррух Икромов Термиз клуби билан хайрлашди.

Футболчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида «Сурхон» клубига миннатдорчилик билдирган.

Футболчи якунланган мавсумни «Динамо»да бошлаганди. Иккинчи даврада эса «Сурхон» сафига келиб қўшилганди. У барча мусобақаларда 18 та учрашувда майдонга тушди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›