

Мазкур баҳсда олмалиқликлар сафида Миржамол Қосимов гол уришга эришди. Шундай қилиб, Қосимов 2019 йил 23 ноябрь кунидан (662 кундан) буён илк бор Суперлигада тўп киритди.
Қизиғи Қосимовнинг охирги голи ҳам "Қўқон-1912" дарвозасига бурчакдан гол урган эди.
Маълумот учун, Миржамол Қосимов кеча гол уришдан ташқари голли узатмани ҳам амалга оширди. Футболчи фаолиятида илк бор бундай натижага эришди.




