

"Агар мендан Юрген Клоппнинг кейинги қадами нима бўлишини сўрасангиз, унутмангки, у ҳали ҳам "Ред Булл» лойиҳасида жуда банд. У бутунлай шу лойиҳага эътибор қаратган. "Реал"га келсак, мен сизларга доимо шуни айтиб келаман: аввал Арбелоа билан нима бўлишини кўрайлик. Чунки Арбелоа ҳозир ажойиб ишламоқда. Аввал Ла Лигада яхши натижа кўрсатди, энди Чемпионлар Лигасида. Бу биринчи қадам.
Иккинчи қадам: мен аввал айтганимдек, "Реал" раҳбариятида Клоппни жуда қадрлайдиган одамлар бор. Лекин ҳозирча бундан бошқа ҳеч нарса билмайман", — деди Романо ўз YouTube-каналидаги чиқишида.



