
"Реал"нинг таркиби сифат бўйича "Барселона" ва бошқа жамоаларникидан кучлироқ. Каталонияликлар ҳозирда бутун жамоа бўлиб ўйнашмоқда. Авваллари ҳамма индивидуаль ҳаракатланарди. "Реал"нинг муаммоси шундаки, улар иккита юқори даражали ҳужумчи билан ҳамма ишни амалга оширамиз деб ўйлашмоқда. 2014 йилнинг сўнгги ўйинларида "Реал" кўплаб ўйинларни 1:0 ҳисобида тугатаётган эди. Сабаби, уларда фақат Роналдо ҳаракат қилаётганди. Баъзи ёпиқ ва характер кўрсатиши керак бўладиган ўйинларда эса Рамос ва Пепеларнинг ҳаракатлари ас қотади.