Европа лигаси. “Лион” сафарда “Эвертон”ни таслим этди

Европа лигасининг 3-турида “Лион” сафарда тўп тепишига қарамай “Эвертон”дан устун келди.

Учрашувнинг 6-дақиқасид Фекир пеналтидан ҳисобни очган бўлса, майдон эгалари иккинчи бўлим ўрталарида мувозанатни тиклашди. Аммо 75-дақиқада Траоре ажойиб гол муаллифига айланди ва жамоасининг сафардан муҳим уч очко билан қайтишини таъминлади.

Европа Лигаси. E гуруҳи. 3- тур

Эвертон –Лион 1:2

Голлар: 0:1 – Фекир – 6 (пен), 1:1 – Уильямс – 69, 1:2 – Траоре – 75

Аталанта -Аполлон Л 3:1

Голлар: 1:0 – Иличич – 12, 1:1 – Шембри – 59, 2:1 – Петанья – 64, 3:1 – Фройлер – 66


E гуруҳидаги вазият:

1. «Аталанта» — 7 очко;

2. «Лион» — 5;

3. «Аполлон» — 2;

4. «Эвертон» — 1.



Манба: championat.asia