Европа лигаси финали қаерда ўтказилиши маълум

Mirjalol Normatov
16 июн 2020, 19:17
Европа лигасининг 2019/20 йилги мавсум финали ўтказиладиган стадион маълум қилинди.

"Bild" хабарига кўра, ҳал қилувчи учрашувни Германиянинг Кёльн шаҳри мезбонлик қилади. Баҳс маҳаллий "Рейн Энерги" стадионида бўлиб ўтади.

Коронавирус пандемиясига қадар учрашув Польшанинг Гданск шаҳрида ўтказилиши режалаштирилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild