UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  0 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  3 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  13 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  15 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

Европа чемпионлар лигаси Ла Лига ва Бундеслига вакилларидан "айриладими"? (Превью) Янгиликлар

Европа чемпионлар лигаси Ла Лига ва Бундеслига вакилларидан "айриладими"? (Превью)

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал доирасидаги охирги иккита жавоб беллашуви бугун бўлиб ўтади.

Биринчи баҳсда нурсиз дуранг қайд этилган учрашувларнинг иккинчи қисми биринчисидан фарқли равишда ниҳоятда қизғин ўтишига шубҳа йўқ. Каталонияда ҳам, Мюнхенда бизни "қайноқ" жавоб беллашувлари кутмоқда.

Европа чемпионлар лигаси Германия ва Испаниянинг охирги вакиллари "Бавария" ҳамда "Барселона"ни фақатгина ғалаба қаноатлантиради. Чунки биринчи баҳсда сафарда 0:0 ҳисобида дуранг қайд этилгани жавоб баҳсида меҳмонларга мағлубиятдан бошқа исталган натижа етарли бўлади.

Мураббийлар нима деди?

Нико Ковач ("Бавария" бош мураббийи): "Бу ўйинни бутун дунё томоша қилади. Мазкур баҳс нафақат футболчи ёки мураббийлар учун, балки мухлислар ва матбуотнинг ҳам диққат марказидаги муҳим тўқнашув. Ажойиб воқелик. Биз кейинги раундга чиқишни истасак ғалабадан бошқа йўлимиз йўқ. Ўйлашимча, нурсиз дуранг бўлмайди. Бизни узоқ кутилган ва ажойиб муҳитдаги 12-футболчиларимизнинг кўмаги кутмоқда".

Юрген Клопп ("Ливерпуль" бош мураббийи): "Бу ўйиннинг бошқа бир жиҳат билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Барқарор ва аниқ бир ритмда футбол ўйнашимиз талаб этилади. "Бавария" юксак даражадаги жамоа. Мудофаа чизиғида жуда мустаҳкам ўйнаш лозим. Совуққонлик ва ишонч билан ўйнаш асосий қуролимизга айланиши мумкин.  Биз ҳеч қандай босимни ҳис қилаётганимиз йўқ. Мюнхенда шунчаки ажойиб футбол муҳити ҳукмронлик қилмоқда. Биламиз, бизга натижа лозим. Лекин бу нарса бизни ҳавотирлантираётгани йўқ. Босим йўқ. Хотиржамлик муҳим. Азалдан менга бу ерга келиш ёқади. Чунки жуда кўп ёқимли хотираларим айнан мазкур стадион билан боғлиқ. Кўплаб голлар қувончи ва ғалаба онларини бошдан кечирганман. Шу боисдан ҳам менга "Альянц Арена"да ўйнаш ёқади".

Эрнесто Валверде ("Барселона" бош мураббийи): "Ички чемпионат билан ЕЧЛ ўйинига тайёрланишнинг фарқи бор. Чунки мусобақа жуда жиддий ва бунга ўзгача ёндошув зарур. Мусобақани кўплаб гранд жамоалар тарк этгани огоҳлик кўнғироғидан дарак. Бу эса исталган натижа руй бериши мумкинлигини билдиради. "Лион"нинг кучли ва кучсиз тарафларини биламиз. Уларни чуқур ўргандик ва таҳлил қилдик. Жамоада яхши футболчилар жамланган. Биз мазкур тўқнашувга тайёрмиз. Ўз ишимизни қилишимиз талаб этилади. Мухлислардан доимгидек ажойиб муҳит ва "қайноқ" қўллаб-қувватловни кутамиз. Улар бизни ҳеч қачон ёлғизлатиб қўйишмайди".

Брюно Женезьо ("Лион" бош мураббийи): "Ўзимизнинг доимги футболимизни намойиш этишимиз лозим. Биламиз, бизнинг қаршимизда жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бири турибди. Осон бўлмаслиги аниқ. Гуруҳ босқичида кучли рақибни мағлуб эта олишимизни исботладик. Бугун мазкур мусобақада иштирокимизни давом эттиришга лойиқлигимизни кўрсатишимиз керак бўлади. "Аякс"нинг "Реал"га қарши ўйини ва уларни мусобақадан чиқариб юборгани бизга қўшимча куч беради. Бугун кўп нарса Мессига боғлиқ. Биз уни зарарсизлантириш режасини тузиб чиқдик. Ўйинда шуни амалда тадбиқ этамиз. Учрашув давомида бардошлик бўлиш ва керак пайтда таваккалга қўл уршимиз лозим".


Бавария

Жоэль Матип - 39'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

14/03/2019, 01:00

3
:
1
Тугади

Ливерпуль

Садио Мане - 26', Вирджил ван Дейк - 69', Садио Мане - 84'

Стадион: Allianz Arena, 68145 томошабин

Бош ҳакам: Даниэле Орсато

45'
90'
39'  Жоэль Матип
61'  Франк Рибери (Кингсли Коман)
65'  Тиаго Алькантара
72'  Хавьер Мартинес (Леон Горецка)
79'  Хамес Родригес (Ренату Саншеш)
83'  Ренату Саншеш
13'  Джордан Хендерсон (Фабиньо)
26'  Садио Мане
26'  Вирджил ван Дейк
43'  Фабиньо
63'  Жоэль Матип
69'  Вирджил ван Дейк
69'  Джеймс Милнер
83'  Роберто Фирмино (Дивок Ориги)
84'  Садио Мане
84'  Мохамед Салах
87'  Джеймс Милнер (Адам Лаллана)
90'  Эндрю Робертсон

ЕЧЛ, нимчорак финал. Жавоб ўйинлари. 

"Бавария" - "Ливерпуль" (0:0)

"Альянц Арена".

Бош ҳакам: Даниэль Орсато (Италия)

"Бавария": Нойер; Рафинья, Зюле, Хуммельс, Алаба; Мартинес, Тьяго, Гнабри, Хамес, Рибери; Левандовски

Ўйнамайди: Киммих (дисквалификация), Мюллер (дисквалификация), Роббен (жароҳат), Толиссо (жароҳат) 

Сўроқ остида: Коман (жароҳат)

"Ливерпуль": Алиссон; Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Робертсон; Вейналдум, Фабиньо, Хендерсон; Салах, Фирмино, Мане

Ўйнамайди: Кейта (эълон қилинмади), Окслейд-Чемберлен (жароҳат), Гомес (жароҳат)

Сўроқ остида: Александер-Арнолд (жароҳат), Милнер (жароҳат), Ловрен (жароҳат)

Дисквалификация хавфидаги футболчи: Робертсон

Барселона

Лионель Месси - 18', Филиппе Коутиньо - 31', Лионель Месси - 78', Жерар Пике - 81', Усман Дембеле - 86'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

14/03/2019, 01:00

1
:
5
Тугади

Лион

Люка Тузар - 58'

Стадион: Camp Nou, 92346 томошабин

Бош ҳакам: Szymon Marciniak

45'
90'
18'  Лионель Месси
31'  Филиппе Коутиньо
31'  Луис Суарес
49'  Клеман Лангле
70'  Филиппе Коутиньо (Усман Дембеле)
74'  Артур (Артуро Видаль)
78'  Лионель Месси
81'  Жерар Пике
81'  Лионель Месси
83'  Серхи Роберто (Нелсон Семеду)
86'  Усман Дембеле
86'  Лионель Месси
33'  Фернандо Марсал
34'  Антони Лопеш (Матье Горжелин)
45'  Мусса Дембеле
58'  Люка Тузар
73'  Мемфис Депай (Бертран Траоре)
77'  Ферлан Менди (Максвел Корне)

"Барселона" - "Лион" (0:0)

"Камп Ноу".

Бош ҳакам: Симон Маршиньяк (Польша)

"Барселона": тер Стеген; Семеду, Пике, Лангле, Альба; Ракитич, Бускетс, Серхи Роберто; Месси, Суарес

Ўйнамайди: Рафинья (жароҳат), Вермален (жароҳат)

Сўроқ остида: Дембеле (жароҳат)

Дисквалификация хавфидаги футболчи: Семеду

"Лион": Лопеш; Денайер, Марсело, Марсал; Дюбуа, Тусар, Ндомбеле, Менди, Фекир; Дембеле, Депай

Ўйнамайди: Гуйри (жароҳат)

Сўроқ остида: Марсело (жароҳат)

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика