UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  0 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  1 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  0 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  3 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  6 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20

Евро-2024. Роналду "Евро"ни тарк этади. Франция ярим финал йўлланмасини қўлга киритди Янгиликлар

Евро-2024. Роналду "Евро"ни тарк этади. Франция ярим финал йўлланмасини қўлга киритди

Франция ва Португалия термалари ўртасидаги "Евро" чорак финали бўлиб ўтди.

Португалия – Франция 0:0 (3:5 пенальтилар серияси бўйича)
5 июль, 23.59, "Фолькспаркштадион"

Португалия – Диогу Кошта, Жоау Канселу (Семеду, 74), Пепе, Рубен Диаш, Мендеш, Бруну Фернандеш (Франсишку Консейсау, 74), Бернарду Силва, Пальинья (Рубен Невеш, 90), Витинья (Матеуш Нунеш, 90), Рафаэл Леау (Жоау Феликс, 105), Роналду.

Франция – Меньян, Кунде, Упамекано, Салиба, Эрнандес, Канте, Тчуамени, Камавинга (Фофана, 90), Гризманн (Дембеле, 67), Мбаппе (Барколя, 90), Коло-Муани (Тюрам, 86).

Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 3:4, 3:5.

Огоҳлантиришлар: Пальинья (79), Салиба (84).


Португалия

Криштиану Роналду - 121', Бернарду Силва - 121', Нуну Мендеш - 121'

ЕВРО - финал . Quarter Finals-тур

06/07/2024, 01:00

5
:
3
Тугади

Франция

Усман Дембеле - 121', Юссуф Фофана - 121', Жюль Кунде - 121', Брадли Баркола - 121', Тео Эрнандес - 121'

Стадион: Volksparkstadion, 47789 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
120'
74'  Жуан Канселу (Нелсон Семеду)
74'  Бруну Фернандеш (Франсишку Консейсау)
79'  Жуан Палинья
90'  Жуан Палинья (Рубен Невеш)
106'  Рафаэл Леау (Жуан Феликс)
119'  Витинья (Матеус Луис)
67'  Антуан Гризманн (Усман Дембеле)
84'  Вильям Салиба
86'  Рандаль Коло-Муани (Маркус Тюрам)
91'  Эдуардо Камавинга (Юссуф Фофана)
106'  Килиан Мбаппе (Брадли Баркола)

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Франция ярим финалга йўл олмоқда! Футбол лотореясида Португалиянинг омади чопмади.

9-зарба. Ҳал қилувчи зарбани Тео беради - ГОООООООЛ! Диогу Кошта тўп йўналишини ҳам топа олмади.

8-зарба. Зарбани Нуну Мендеш амалга оширади. УХХ! Бунақасини Меньян уёқда турсин, исталган бошқа киперни олиб келиб қўйсангиз ҳам қайтара олмасди. 

7-зарба. Навбат Брэдли Баркольяда. Зарба! 4:2 Франция олдинда. Французлар бугун адашмаяпти. 

6-зарба. Португалиянинг 3-зарбасини Жоау Феликс амалга оширади. ВАААААААА! Штанга! Феликснинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди. 

5-зарба. Жюль Кунде ҳам Сильвадан қолишмайдиган зарба йўллади.

4-зарба. Бернарду Сильва тўпни юқори бурчакка йўллади ва Меньян қўлларининг учи билан тўпга ета олганн бўлсада, уни тўлиқ бартараф эта олмади - 2:2.  

3-зарба. Захирадан майдонга туширилган Юссуф Фофана ҳам адашмади. 

2-зарба. Криштиану Роналду. Майк Меньянан қанчалик уринмасин ва тўп йўналишини топмасин, Криш ҳам гол урмоқда.

1-зарба. Усмон Дембеле тўпни ўнг томонга, дарвозабонни чап томонга йўл олишини таъминлади.

Демак, кетдик. ПЕНАЛЬТИЛАР СЕРИЯСИ

Майкл Оливер киперларга барча қонун-қоидаларни яна бир эслатиб қўймоқда. 

Пенальтилар серияси Португалия терма жамоаси мухлислари кўпроқ ўтирган секторлар олдидаги дарвоза томон амалга ошириладиган бўлди.

Бўлди, ҳакам ҳуштак чалди ва масала пенальтилар сериясида ҳал бўлади.

120+1-дақиқа. Диогу Кошта олдинга чиқиб тўпни эгаллаб олди.

120-дақиқа. Португалия вазият яратишга уринмоқда.  

119-дақиқа. Ўзгариш! Витинья ўрнига Матэус Нуньес майдонга тушмоқда. 

118-дақиқаЭнди Дембеле французларга бурчак зарбаси ишлаб берди. 

117-дақиқа. Бурчакдан узатмадан кейин Криштиану Роналду ҳужумда Дайот Упамеканога нисбатан фол ишлатди. 

116-дақиқа. Португалия бурчак зарбаси ишлаб олди. 

115-дақиқа. Брэдли Барколяда гол уриш учун имконият юзага келди. 

112-дақиқа. Франция рақиб дарвозаси олдида вазият яратишга уринмоқда. 

108-дақиқа. Нуну Мендеш тўпни тепиб юбориб, кескинликни йўққа чиқармоқда. 

94-дақиқа. Нельсон Семеду жарима майдончасига узатилган тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

91-дақиқа. Ўзгариш! Эдуардо Камавинга ўрнига Фофана туширилди. 

90+3-дақиқа. Килиан Мбаппе узоқдан зарба берди, лекин Диогу Кошта барчасини назорат қилмоқда. 

90+2-дақиқа. Ўзгариш! Жоау Пальинья ўрнини Рубен Невешга бўшатиб берди. 

90-дақиқа. Ҳакам финал ҳуштагини чалди. Ғолиб номини аниқлаш учун асосий вақт етарли бўлмади. 

84-дақиқа. Огоҳлантириш! Вильям Салиба тактик фол туфайли сариқ карточка ишлаб олди. 

83-дақиқа. Нголо Канте кетма-кет иккита эпизодда фаоллик кўрсатиб, рақиб ҳужумини тўхтатишга муваффақ бўлди.

79-дақиқа. Огоҳлантириш! Жоау Палинья огоҳлантирилди!

74-дақиқа. Ўзгаришлар! Бруну Фернандеш ва Жоау Канселу ўрнига Франсишку Консейсау ҳамда Нельсон Семеду туширилди. 

73-дақиқа. УХХ! Усмон Дембеленинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегди. 

69-дақиқа. Жюль Кунде ҳаводаги курашда Рафаэль Леаудан устун келди. 

67-дақиқа. Ўзгариш! Антуан Гризманн ўрнини Усмон Дембелега бўшатиб берди. 

50-дақиқа. Килиан Мбаппе узоқ масофадан зарба йўллади, лекин Диогу Кошта барчасини назорат қилмоқда. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2-дақиқа. Бўлди, ҳакам биринчи бўлим якунига етганини билдирувчи ҳуштагини чалди.

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди! 

43-дақиқа. Бруну белида оғриқ ҳис қилиб, майдонга чўккалаб қолди.

40-дақиқа. Франциянинг навбатдаги уриниши муваффақиятсиз якунланди.

36-дақиқа. Франциянинг ҳужуми охирига етмай қолди.

9-дақиқа. Вильям Салиба тўп учун курашда Бруну Фернандешга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. 

6-дақиқа. Португалия тўпни назорат қилиб, рақиб ҳимоясининг заиф нуқталарини изламоқда. 

4-дақиқа. Португалиянинг дастлабки ҳужуми узатмадаги хато туфайли узилиб қолди.  

3-дақиқа. Учрашувни Франция терма жамоаси фаолроқ бошлади. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

Стадион узра ушбу икки мамлакат мадҳиялари янграмоқда. 

Ҳар икки жамоа асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди.


Рейтинг: +11   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика