UZ

Сўнгги янгиликлар

01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  52 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  0 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  25 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  0 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  20 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  19 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  27 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   96 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6

Евро-2024. Испания — Италия. Превью Янгиликлар

Евро-2024. Испания — Италия. Превью

Бир неча соатдан сўнг Европа чемпионати 2-туридан ўрин олган Испания — Италия учрашуви бошланади.

Ўйин ҳақида нималарни билиш лозим?

Испания Хорватияга қарши ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ учта жавобсиз гол уриб, мустаҳкам пойдевор ўрнатди. Майдондаги асосий юлдуз Фабиан Руис бўлиб, у аввал Алваро Моратага заргарона пас берди, сўнгра ўзи ҳисобдаги фарқни оширди. Ушбу кеча 16 ёшли Ламин Ямал учун ҳам эсда қоларли бўлди, айнан унинг пасидан кейин Дани Карвахаль учинчи голни урди. Уч карра Европа чемпионлари қанотларини кенг ёйиб, ЕВРО-2012 финалида мағлуб этган италияликларга қарши учрашувга шитоб билан одимламоқда.

Италия Албанияга қарши ўйиннинг дастлабки дақиқасидаёқ бошдан кечирган шок вазиятдан чиқишни уддалаб, машаққат билан бўлса-да, уч очкони қўлга киритди. Италияликлар сўнгги икки қитъа чемпионатида: 8 йил олдин 1/8 финалда 2:0 ҳисобида ва ЕВРО-2020 ярим финалининг пенальтилар сериясида испанияликларни мағлуб этган. Амалдаги Европа чемпионлари иккинчи турда уларни қанчалик қийин вазифа кутганини яхши ҳис қилиб туришибди, лекин ҳимоячи Алессандро Бастони "Испаниянинг заиф томонларини топамиз ва уларга зарба берамиз", дея фикр билдирди.

Тахминий таркиблар

Испания: Унай Симон; Карвахаль, ле Норман, Начо, Кукурелья; Фабиан Руис, Родри, Педри; Ямаль, Мората, Уильямс

Италия: Доннарумма; Ди Лоренцо, Бастони, Калафьори, Димарко; Жоржиньо, Барелла; Фраттези, Пеллегрини, Кьеза; Скамакка

Охирги натижалар

Испания

Охирги натижалар (барча турнирлар, охирги ўйинлар биринчи бўлиб санаб ўтилган, Ғ - ғалаба, Д - дуранг, М - мағлубият): ҒҒҒДМҒ

Италия

Охирги натижалар: ҒҒДҒҒД

Мураббийлар фикри

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте: "Хорватияга қарши ўйинда жамоа ДНКсига сингиб кетган ғалабадан илҳомланган ҳолда мукаммал футбол кўрсатдик. Мен жамоамнинг профессионализми, юқори даражадаги фидоийлиги ва шижоатини алоҳида таъкидламоқчиман".

Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спаллетти: "Ғалаба қозониш муҳим аҳамиятга эга, деб ўйлайдиганлар фикрига қўшилмайман. Муҳими - яхши ўйин. Сиз яхши футбол ўйнашингиз керак, акс ҳолда юқори даражадаги жамоалар сизни мағлуб этишади. Испанияга қарши ўйин ўзгача руҳда ўтади ва унда Албанияга қарши беллашувдан буткул бошқача ўйин намойиш этамиз".

Эслатиб ўтамиз, "B" гуруҳи 28-туридан ўрин олган Испания — Италия учрашуви 21июнь куни соат 00:00 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика