UZ

Сўнгги янгиликлар

09:24АПЛнинг мухлислар талқинига кўра йил рамзий термаси эълон қилинди  0 08:55Sofascore талқинига кўра топ-5 лигалардаги энг яхши футболчилардан тузилган рамзий жамоа эълон қилинди  1 08:26Роберто Карлос касалхонадан чиқди  0 07:59Sofascore. Шукуров ва Мозговой неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  8 02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  3 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  8 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  12 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  7 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0

Евро-2024. Дания устунлик қилган ўйинда Дания ва Англия муроса кўчасини танлашди Янгиликлар

Евро-2024. Дания устунлик қилган ўйинда Дания ва Англия муроса кўчасини танлашди

Европа чемпионатида 2-тур беллашувлари давом эттирилмоқда.

"С" гуруҳида Дания ва Англия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Даниянинг устунлиги остида ўтган беллашув дуранг билан якунланди. Гуруҳда Англия 4 очко билан биринчи, Дания эса 2 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.

Евро-2024

"С" гуруҳи, 2-тур

"Франкфурт Арена", Франкфурт

Бош ҳакам: Артур Диас

Дания - Англия 1:1

Голлар: М.Юлманд 34 - Х.Кейн 18

Дания: 1.Каспер Шмейхел, 6.Андреас Кристенсен, 3.Янник Вестергор, 2.Йоаким Андерсен, 17.Виктор Кристеансен (18.Александр Баҳ, 57), 5.Йоаким Меле, 21.Мортен Юлманд (15.Кристиан Норгард, 83), 23.Пьер‑Эмиль Хейбьерг, 10.Кристиан Эриксен (11.Андреас Сков Олсен, 83), 9.Расмус Хойлунд (20.Юсуф Поулсен, 67), 19.Йонас Винд (14.Миккел Дамсгор, 57).

Англия: 1.Жордан Пикфорд, 5.Жон Стоунз, 6.Марк Геи, 2.Кайл Уокер, 12.Киран Триппер, 4.Деклан Райс, 8.Трент Александер‑Арнольд (16.Конор Галлахер, 54), 10.Жуд Беллингем, 7.Букайо Сака (20.Жарред Бовен, 69), 11.Фил Фоден (21.Эберечи Эзе, 69), 9.Харри Кейн (19.Олли Уоткинс, 69).

Огоҳлантиришлар: Я.Вестергор 27, Й.Меле 73, К.Норгард 87 - К.Галлахер 61

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. Англия устунлик қилолмади ва Дания билан дуранг ўйнади.

Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.


Жуда кучли таркибга эга Англиянинг бир неча йиллардан бери асосий муаммоси Гарет Саутгейт бўлса керак...


87. Сариқ. Рақиб ҳужумини қўполлик билан бузгани учун норгард огоҳлантирилди.

85 - Зарбааа, Хойбергнинг зарбаси салгина ноаниқ. Данияликлар ўйин охирида кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда, инглиз эмас.

82 - Ўзгариш: Данияда Эриксен ва Юлманд ўрнига Сков Олсен ва Норгард тушди.

79 - Рэшфорднинг ўрнига олиб келинган Эзедан анча ноаниқ пас.

73 - Сариқ, Меле огоҳлантирилди.

71 - Зарбааа, Беллингемнинг пасидан кейин Уоткинс ўткир бурчакдан зарба берди. Шмейхел ўз ўрнида.

69 - Ўзгаришлар: Англияда Фоден, Кейн ва Сака ўрнига Эзе, Уоткинс ва Бовенни туширди. Олдиндаги учликни тўлиқ алмаштирди.

67. Ўзгариш: Данияда Расмус Хойлунд ўрнига Юсуф Поулсен тушди.

63 - Кристиан Эриксеннинг чап оёқдаги зарбаси анча ноаниқ кетди.

61. Кристенсеннинг оёғини босиб олгани учун Конор Галлахер огоҳлантирилди.

57 - Ўзгариш: Данияда Кристиансен ва Винд ўрнига Дамсгор ва Баҳ тушди.

56 - Зарбааа, Фоденнинг чап оёқдаги кучли зарбасини дарвоза устуни қайтарди.

54 - Ўзгариш: Ўйиндаги биринчи ўзгаришга Саутгейт қўл урди. Трент ўрнига 16-рақамда Конор Галлахер тушди.

53 - Саканинг бош билан берган зарбаси ноаниқ.

51 - Деклан Райснинг кучли зарбасини Шмейхел ушлаб олди.

47 - Иккинчи бўлимда ҳам дастлабки зарбани Дания берди, блок қўйишди.

Иккинчи бўлимга старт берилди.


Франкфуртдаги майдон чими сочилиб кетмоқда.



Биринчи бўлим Фоденнинг анча ноаниқ зарбасидан сўнг ўз якунига етди. Танаффус!



44 - Даниянинг навбатдаги зарбасии, Хойбергнинг зарбасини Пикфорд ушлаб олди.

Голда Юлманн йўллаган зарба соатига 114 км тезликда учибди инглизлар дарвозаси томон.

41 - Зарба, Фоден Кейнга пас берса бўладиган эпизодда ўзи тепди. Каспер Шмейхел ўрнида.

39 - Зарбаа, Кристинсеннинг бош билан зарбаси дарвоза тўрига ташқаридан тегди. Инглизлар ҳамон фақат ҳимояланишмоқда. Саутгейт нимадир қилармикин ёки танаффусгача шундай ўтказмоқчими ўйинни?

34 - ГОООООЛЛЛ!!! Мортен Юлманд узоқ масофадан Пикфорд дарвозасини ишғол қилди. Тўп аввал устунга тегди, кейин ичкарига кириб кетди - 1:1.

33 - Бош ҳакам Артур Диас Уокер ва Кристенсенни чақириб ўзларинг босиб олларинг, кўриб турибман иккалангни ҳам деди.

- 1-турда Англия ҳисобда олдинга чиқиб олгандан кейин Саутгейт эконом режимни ёқиб олганди, бугун ҳам шунга қараб кетмоқда. Англия қачон бор кучини максимал кўрсатаркин???

27 - Сариқ. Сакани йиқитгани учун Янник Вестергор огоҳлантирилди.

23 - Зарбаа, Кристиан Эриксеннинг зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди. Олдинги Еврода майдонда йиқилиб тушган (юрак ҳуружи) Эриксен орадан 3 йил ўтиб мана бу Ерога ҳам келди ва 1-турда гол ҳам урди. Ажойиб қайтиш. Эриксеннинг ўйинини кузатиш ёқимли.


Кейн гол урган эпизод.


Фэнтезида Кейнни сотиб олганларга алангали саломлар.

18 - ГОООООЛЛЛ!!! Харри Кейннн! Кайл Уокер бир қарашда ҳимоячи олиб қўйгандек кўринган тўпга супер тезликда рақибдан олдин етиб борди ва йўқ жойдан хавф яратди. Тўп эса жарима майдончаси ичида бир нималар бўлиб Кейнга етиб келди. Харри Евро-2024даги голлар сериясини очиб олди.

17 - Инглизлар прессинг қилишди ва тўпни олиб қўйишди, Кейннинг зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди.

13 - Зарбаа, Фоден бир ўйинчини алдаб ўтиб чап оёқда айланма зарба берди. Ноаниқ.

9 - Кайл Уокер текис жойда оёғи қайрилиб кетди ва тўпиғини жароҳатлаб олди. Бироз тиббий ёрдамдан сўнг Кайл майдонга қайтди.


Жуд Беллингемнинг укаси Жоб Беллингем ҳам стадионда ва акаси ҳамда ватандошларини қўллаб-қувватламоқда.


7 - Инглизларнинг олдинга ўтишга уриниши Трентнинг ноаниқ паси билан якунига етди.

5 - Дастлабки 5 дақиқаликда Дания нисбатан кўпроқ рақиб жарима майдончасига бормоқда.

- Гарет Саутгейт мана иккинчи ўйиндир-ки, майдонда 3 нафар соф ўнг қанот ҳимоячиларини бир вақтда ўйнатмоқда. Кайл Уокер ўнг, Киран Триппер чап қанот ҳимояда, Трент Александер Арнольд эса марказий ярим ҳимояда.

1 - Зарбаа, ўйиндаги дастлабки зарбани Хойберг берди. Пикфорд жойида.

- УЕФА собиқ бош котиби Герхард Аигнер хотираси учун бир дақиқа сукут сақланди. Аигнер 1989-1999 йиллар УЕФА бош котиби бўлиб ишлаган. У 199-2003 йилларда УЕФА бош директори бўлиб ҳам ишлаган.


Ўйинни жонли томоша қилиш учун Британия шаҳзодаси Уильям ҳам келган.


- Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Евро-2024 2-тури доирасида Дания ва Англия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Ўйин "Франкфурт Арена"да бўлиб ўтади.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика