UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  165 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Евро-2024. Дания устунлик қилган ўйинда Дания ва Англия муроса кўчасини танлашди Янгиликлар

Евро-2024. Дания устунлик қилган ўйинда Дания ва Англия муроса кўчасини танлашди

Европа чемпионатида 2-тур беллашувлари давом эттирилмоқда.

"С" гуруҳида Дания ва Англия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Даниянинг устунлиги остида ўтган беллашув дуранг билан якунланди. Гуруҳда Англия 4 очко билан биринчи, Дания эса 2 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.

Евро-2024

"С" гуруҳи, 2-тур

"Франкфурт Арена", Франкфурт

Бош ҳакам: Артур Диас

Дания - Англия 1:1

Голлар: М.Юлманд 34 - Х.Кейн 18

Дания: 1.Каспер Шмейхел, 6.Андреас Кристенсен, 3.Янник Вестергор, 2.Йоаким Андерсен, 17.Виктор Кристеансен (18.Александр Баҳ, 57), 5.Йоаким Меле, 21.Мортен Юлманд (15.Кристиан Норгард, 83), 23.Пьер‑Эмиль Хейбьерг, 10.Кристиан Эриксен (11.Андреас Сков Олсен, 83), 9.Расмус Хойлунд (20.Юсуф Поулсен, 67), 19.Йонас Винд (14.Миккел Дамсгор, 57).

Англия: 1.Жордан Пикфорд, 5.Жон Стоунз, 6.Марк Геи, 2.Кайл Уокер, 12.Киран Триппер, 4.Деклан Райс, 8.Трент Александер‑Арнольд (16.Конор Галлахер, 54), 10.Жуд Беллингем, 7.Букайо Сака (20.Жарред Бовен, 69), 11.Фил Фоден (21.Эберечи Эзе, 69), 9.Харри Кейн (19.Олли Уоткинс, 69).

Огоҳлантиришлар: Я.Вестергор 27, Й.Меле 73, К.Норгард 87 - К.Галлахер 61

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. Англия устунлик қилолмади ва Дания билан дуранг ўйнади.

Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.


Жуда кучли таркибга эга Англиянинг бир неча йиллардан бери асосий муаммоси Гарет Саутгейт бўлса керак...


87. Сариқ. Рақиб ҳужумини қўполлик билан бузгани учун норгард огоҳлантирилди.

85 - Зарбааа, Хойбергнинг зарбаси салгина ноаниқ. Данияликлар ўйин охирида кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда, инглиз эмас.

82 - Ўзгариш: Данияда Эриксен ва Юлманд ўрнига Сков Олсен ва Норгард тушди.

79 - Рэшфорднинг ўрнига олиб келинган Эзедан анча ноаниқ пас.

73 - Сариқ, Меле огоҳлантирилди.

71 - Зарбааа, Беллингемнинг пасидан кейин Уоткинс ўткир бурчакдан зарба берди. Шмейхел ўз ўрнида.

69 - Ўзгаришлар: Англияда Фоден, Кейн ва Сака ўрнига Эзе, Уоткинс ва Бовенни туширди. Олдиндаги учликни тўлиқ алмаштирди.

67. Ўзгариш: Данияда Расмус Хойлунд ўрнига Юсуф Поулсен тушди.

63 - Кристиан Эриксеннинг чап оёқдаги зарбаси анча ноаниқ кетди.

61. Кристенсеннинг оёғини босиб олгани учун Конор Галлахер огоҳлантирилди.

57 - Ўзгариш: Данияда Кристиансен ва Винд ўрнига Дамсгор ва Баҳ тушди.

56 - Зарбааа, Фоденнинг чап оёқдаги кучли зарбасини дарвоза устуни қайтарди.

54 - Ўзгариш: Ўйиндаги биринчи ўзгаришга Саутгейт қўл урди. Трент ўрнига 16-рақамда Конор Галлахер тушди.

53 - Саканинг бош билан берган зарбаси ноаниқ.

51 - Деклан Райснинг кучли зарбасини Шмейхел ушлаб олди.

47 - Иккинчи бўлимда ҳам дастлабки зарбани Дания берди, блок қўйишди.

Иккинчи бўлимга старт берилди.


Франкфуртдаги майдон чими сочилиб кетмоқда.



Биринчи бўлим Фоденнинг анча ноаниқ зарбасидан сўнг ўз якунига етди. Танаффус!



44 - Даниянинг навбатдаги зарбасии, Хойбергнинг зарбасини Пикфорд ушлаб олди.

Голда Юлманн йўллаган зарба соатига 114 км тезликда учибди инглизлар дарвозаси томон.

41 - Зарба, Фоден Кейнга пас берса бўладиган эпизодда ўзи тепди. Каспер Шмейхел ўрнида.

39 - Зарбаа, Кристинсеннинг бош билан зарбаси дарвоза тўрига ташқаридан тегди. Инглизлар ҳамон фақат ҳимояланишмоқда. Саутгейт нимадир қилармикин ёки танаффусгача шундай ўтказмоқчими ўйинни?

34 - ГОООООЛЛЛ!!! Мортен Юлманд узоқ масофадан Пикфорд дарвозасини ишғол қилди. Тўп аввал устунга тегди, кейин ичкарига кириб кетди - 1:1.

33 - Бош ҳакам Артур Диас Уокер ва Кристенсенни чақириб ўзларинг босиб олларинг, кўриб турибман иккалангни ҳам деди.

- 1-турда Англия ҳисобда олдинга чиқиб олгандан кейин Саутгейт эконом режимни ёқиб олганди, бугун ҳам шунга қараб кетмоқда. Англия қачон бор кучини максимал кўрсатаркин???

27 - Сариқ. Сакани йиқитгани учун Янник Вестергор огоҳлантирилди.

23 - Зарбаа, Кристиан Эриксеннинг зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди. Олдинги Еврода майдонда йиқилиб тушган (юрак ҳуружи) Эриксен орадан 3 йил ўтиб мана бу Ерога ҳам келди ва 1-турда гол ҳам урди. Ажойиб қайтиш. Эриксеннинг ўйинини кузатиш ёқимли.


Кейн гол урган эпизод.


Фэнтезида Кейнни сотиб олганларга алангали саломлар.

18 - ГОООООЛЛЛ!!! Харри Кейннн! Кайл Уокер бир қарашда ҳимоячи олиб қўйгандек кўринган тўпга супер тезликда рақибдан олдин етиб борди ва йўқ жойдан хавф яратди. Тўп эса жарима майдончаси ичида бир нималар бўлиб Кейнга етиб келди. Харри Евро-2024даги голлар сериясини очиб олди.

17 - Инглизлар прессинг қилишди ва тўпни олиб қўйишди, Кейннинг зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди.

13 - Зарбаа, Фоден бир ўйинчини алдаб ўтиб чап оёқда айланма зарба берди. Ноаниқ.

9 - Кайл Уокер текис жойда оёғи қайрилиб кетди ва тўпиғини жароҳатлаб олди. Бироз тиббий ёрдамдан сўнг Кайл майдонга қайтди.


Жуд Беллингемнинг укаси Жоб Беллингем ҳам стадионда ва акаси ҳамда ватандошларини қўллаб-қувватламоқда.


7 - Инглизларнинг олдинга ўтишга уриниши Трентнинг ноаниқ паси билан якунига етди.

5 - Дастлабки 5 дақиқаликда Дания нисбатан кўпроқ рақиб жарима майдончасига бормоқда.

- Гарет Саутгейт мана иккинчи ўйиндир-ки, майдонда 3 нафар соф ўнг қанот ҳимоячиларини бир вақтда ўйнатмоқда. Кайл Уокер ўнг, Киран Триппер чап қанот ҳимояда, Трент Александер Арнольд эса марказий ярим ҳимояда.

1 - Зарбаа, ўйиндаги дастлабки зарбани Хойберг берди. Пикфорд жойида.

- УЕФА собиқ бош котиби Герхард Аигнер хотираси учун бир дақиқа сукут сақланди. Аигнер 1989-1999 йиллар УЕФА бош котиби бўлиб ишлаган. У 199-2003 йилларда УЕФА бош директори бўлиб ҳам ишлаган.


Ўйинни жонли томоша қилиш учун Британия шаҳзодаси Уильям ҳам келган.


- Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Евро-2024 2-тури доирасида Дания ва Англия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Ўйин "Франкфурт Арена"да бўлиб ўтади.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика