UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36Роналдо Эндрикнинг "Реал"даги истиқболига баҳо берди  1 16:11"Испания Еврони ҳақли равишда ютди" — Бензема  1 15:49Бонуччи Калафьорининг "Арсенал"га ўтаётганидан афсусда  2 15:27"Бавария"нинг молиявий аҳволи оғирми?  6 15:00ПСЖ Санчо бўйича таклиф билан чиқди  1 14:37"Навбаҳор" Александр Лобанов билан хайрлашди  16 14:11Меринонинг келажаги яқин орада ҳал бўлади  2 13:47"Барселона" Фати билан хайрлашмоқчи эмас  4 13:23"Арсенал"нинг икки ҳимоячиси мавсумолди тайёргарликни ўтказиб юборади  1 12:58Расман: "Арсенал" "Аякс" дарвозабони билан шартнома имзолади  1 12:33"Сурхон" назорат ўйинида "Олимпик"дан устун келди  4 12:10"Манчестер Юнайтед" 26 ўйинда 32 та гол урган "Арсенал" ёш футболчисига қизиқмоқда  3 11:46Эшитдик-да! "Навбаҳор" қизиқаётган футболчига "Насаф" ҳам таклиф билан чиқди  21 11:30Хорватия термаси ҳимоячиси миллий жамоадаги фаолиятини якунлади  1 11:10Париж-2024. Рекордлар ва статистика  5

Евро-2024. Англия Швейцарияни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди! Янгиликлар

Евро-2024. Англия Швейцарияни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди!

Евро-2024 мусобақаси чорак финалидан ўрин олган учрашув тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Евро-2024

1/4 финал

Англия

Букайо Сака - 80', Кол Палмер - 121', Джуд Беллингем - 121', Букайо Сака - 121', Айвен Тони - 121', Трент Александер-Арнолд - 121'

ЕВРО - финал . Quarter Finals-тур

06/07/2024, 21:00

4
:
6
Тугади

Швейцария

Брель Эмболо - 75', Фабиан Шер - 121', Джердан Шакири - 121', Зеки Амдуни - 121'

Стадион: Duesseldorf Arena, 46907 томошабин

Бош ҳакам: Даниэле Орсато

45'
90'
120'
67'  Гарри Кейн
78'  Кобби Мейну (Люк Шоу)
78'  Киран Триппьер (Эберечи Эзе)
78'  Эзри Конса (Кол Палмер)
80'  Букайо Сака
80'  Деклан Райс
109'  Гарри Кейн (Айвен Тони)
115'  Фил Фоден (Трент Александер-Арнолд)
32'  Фабиан Шер
63'  Фабиан Ридер (Стивен Цубер)
63'  Рубен Варгас (Сильван Видмер)
75'  Брель Эмболо
85'  Сильван Видмер
98'  Дан Ндойе (Денис Закария)
109'  Брель Эмболо (Джердан Шакири)
118'  Мишель Эбишер (Зеки Амдуни)
118'  Ремо Фройлер (Винсент Сьерро)

Англия – Швейцария 1:1 (пенальтилар бўйича – 5:3)

6 июль. Дюссельдорф. "Дюссельдорф Арена". 21:00

Голлар: Сака 80' – Эмболо 75'

Англия: Пикфорд, Уокер, Стоунз, Конса (Палмер , 78), Триппьер (Эзе, 78), Майну (Шоу, 78), Райс, Сака, Фоден (Арнольд, 115), Беллингем, Кейн (Тоуни, 110).

Швейцария: Зоммер, Шер, Аканжи, Родригес, Эбишер (Амдуни, 118), Фройлер (Сьерро , 118), Жака, Ридер (Цубер, 64), Варгас (Видмер, 64), Ндойе (Закария, 98), Эмболо (Шакири, 109).

Огоҳлантиришлар: Шер (32), Кейн (66), Видмер (85).


The end. Англия пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди! 

- Трент — гол! 5:3!

- Амдуни — гол! 4:3!

- Тоуни — гол! 4:2! 

- Шакири — гол! 3:2!

- Сака — гол! 3:1!

- Шер — гол! 2:1!

- Беллингем — гол! 2:0!

- Аканжи — гол! 1:0! 

- Палмер — гол! 1:0!  

- Англия бошлаб беради. Тўп томон Палмер йўл олди. 

- "Лотерея" бошланмоқда!

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! БИРОЗДАН СЎНГ ПЕНАЛЬТИЛАР СЕРИЯСИНИ ТОМОША ҚИЛАМИЗ.

120. Ҳакам 1 дақиқа қўшиб берди. 

119. Зарбааа! Амдунининг кучли зарбасини Пикфорд бартараф қилди. 

118. Швейцарияда 2 та ўзгариш: Эбишер ўрнига Амдуни, Фройлер ўрнига Сьерро баҳсна тугатиб қўяди.  

117. Ууух! Шакири сал қолса бурчак зарбасидан гол урарди. Тўп устун ва тўсин бургагига тегиб қайтди. Даҳшат! 

115. Англияда ўзгариш: Фоден ўрнига Трент туширилди. 

112. Эберечи Эзе узун пасни амалга оширди, бироқ тўп тўғри рақиб ҳимоячисига бориб тушди. 

110. Англияда ўзгариш: Кейн ўрнига Тоуни баҳсни давом эттиради.

109. Швейцарияда алмаштириш: Эмболо ўрнига Шакири тушди. 

106. Экстра таймларнинг иккинчи қисми бошланди!

Биринчи экстра тайм тугади. Жамоалар жой олмашишади. 

102. Ууух! Жуд Беллингемнинг яқин масофадан берган кучли зарбасини Зоммер қайтаришга эришди.

98. Швейцарияда ўзгариш: Ндойе ўрнига Закария майдонга тушди.

95. Зарбаааа! Деклан Райсдан кучли зарба, Зоммердан даҳшатли сэйв! Якунда бурчак зарбаси. 

93. Учрашувни томоша қилиш учун стадионга 46907 нафар томошабин келибди.

91. Экстра-таймларнинг биринчиси бошланди!

2-тайм якунланди! Қўшимча таймлар кўрамиз. 

90+3. Зарбааа! Цубер яқин масофадан ноаниқ зарба ижро этди. Қандай имконият! 

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Ндойе қарши ҳужумга ўтиб кетди ва трибуна томон зарба берди...

88. Зарба! Эзенинг чап қанотдан ўнг оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

85. Палмерни йиқитган Видмер огоҳлантириш олди. 

83. Яхши имконият! Ҳарри Кейн зарба беришга шайланди ва бунинг уддасидан чиқди, ҳимоячилардан бири тўп йўлига ғов бўлиб, жамоаси жонига ора кирди.

80. ГООООООООООЛ! Букайо Саканинг айланма зарбасидан кейин тўп дарвоза тўридан жой олди – 1:1. Англия уйғонди. 

78. Англияда 3 та алмаштириш: Майну ўрнига Шоу, Триппьер ўрнига Эзе, Конса ўрнига Палмер туширилди. 

75. ГОООООООООЛ! Фабиан Шер бошлаган ҳужум Ндойе орқали ривож топди ва Эмболонинг гол билан ниҳояланди. 

71. Фил Фоденнинг пасидан кейин ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

66. Ҳарри Кейн Аканжига нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилди ва огоҳлантирилди. 

64. Швейцарияда 2 та ўзгариш: Варгас ўрнига Видмер, Ридер ўрнига Цубер ўйинга қўшилди. 

61. Рубен Варгаснинг ичкарига ошириб берган тўпини ҳимоячилар бартараф қилишди.

57. Эмболо кўкраги билан зарба бериб, Пикфордни ҳушёрликка чорлади.


55. Фил Фоден ҳимоячиларга ёрдам қайтиб, тўпни Жакадан олиб қўйди. Фойдали иш – ўзгариш бор. 

54. Айтганча, майдонда кимсан Фил Фоден ҳам бор. Аммо уни бирорта эпизодда кўрганимиз йўқ. Ғалати.

52. Хушхабар! Эмболонинг зарбасидан сўнг учрашувдаги илк аниқ зарба кузатилди. 

49. Жака Сакага нисбатан қўполлик ишлатди – биринчи таймдаги қоида бузиш билан 1:1 бўлди. 

47. Жуд Беллингемнинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб қолишди, кейинги вазиятда Сака чап оёқда зарба берди, аммо тўп яна манзилга бормади ва ҳимоячиларга тегди.

46. Иккинчи таймга старт берилди! 

Ҳакам ҳам зерикиб кетди чоғи, биринчи таймни тугатиб қўя қолди.

45. Фил Фоденнинг бурчакдан ошириб берган пасидан кейин Ян Зоммер тўпни илиб олди.

41. Зарбалар бўйича статистика – 0:0. 

38. Биринчи тайм деярли якунланиб бораётган бўлса, жамоалар худди ғалаба учун ҳаракат қилмаётгандек таассурот уйғонмоқда.  


34. Сака собиқ клубдоши Жакага нисбатан қўполлик ишлатди. Орсато ҳуштагини чалди. 

32. Шер Беллингемга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточка олди. Ҳимоячи потенциал ҳужумга чек қўйди.

31. Ўйин темпини у қадар юқори деб бўлмайди. Умид қиламизки, иккинчи бўлимда бундай ўйин кўрмаймиз. Швейцария ҳужум ташкил қилмоқда, лекин айтарли ҳеч қандай вазият йўқ. 

27. Букайо Саканинг ичкарига узатган тўпини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

25. Варгас ақлли пас орқали шеригини бирга-бир ҳолатга олиб чиқишига бир бахя қолди – ҳимоячилар бунга тўсқинлик қилишди. 

22. Зарба! Триппьернинг бурчак зарбаси орқали ошириб берган тўпини Кейн бош билан дарвозага йўналтирди, ноаниқ. 

19. Фройлер ҳужум чоғида Уокерга нисбатан қоидани бузди.

16. Зарбааа! Райснинг пасидан кейин Майну кучли зарба йўллади, аммо тўп ҳимоячига тегиб қайтди. Жуда хавфли зарба эди... 

13. Англия ўйин назоратини қўлга олишга уринмоқда. Тўп кимга тушмасин, ҳар бир жамоа узоқ вақт тўпсиз ҳаракат қилмоқда.

УЕФА президенти Александер Чеферин ва шаҳзода Уильям учрашувни биргаликда кузатиб боришмоқда

11. Швейцарияликлар ҳужумчиси Эмболо ичкарида тўпни қабул қилиб олгач, офсайд бордек туюлганди, аммо такрорий вазиятга кўра, у ақлли ҳаракат қилиб, ўйиндан ташқари ҳолатдан чиқиб кетган экан.  

8. Ндойенинг ичкарига узатмасидан сўнг Майну хавфни бартараф этди. 

8. Англия босим қилиши оқибатида Жака тўпни дарвозабонга етказишга мажбур бўлди, ҳужум дарвозабон орқали ривожланмоқда. 

4. Букайо Сакадан яхши, аммо омадсиз узатма – унинг шериклари тўпга улгуришмади.

3. Ҳозирча Швейцария тўпга эгалик қилиб турибди, Англия тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилмоқда. 

1. Баҳс бошланди! 

- Бугунги учрашувни Даниэле Орсато бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

- Икки давлат мадҳияси янграмоқда. 

- Жамоалар майдонга тушиб келишди.

- Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+6   
06 июл 23:49:42
АЗАРБАЙЖАН
Швейцария хакли эди ярим финалга наилож футболда адолат йук
+6   
06 июл 22:04:52
FC BARSELONA
Agar shunaqa tarkibni Gvardiolla Klop Xaynks bersa lyuboy jamaoni sochib tashlasa kerak
+3   
06 июл 22:18:47
Арсенал 14 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Faqat natija uchun o'ynab futbolni ham jozibasi, azarti tushib boryapti. Mazza qilib ochiq, jangavor futbol ko'rib bo'lmay qoldi oxirgi vaqtlarda
Oddiy do’stona maslahat. Yevrodan ko’ra, bir marta Copa America o’yinlarini ko’rib ko’ring. Bugun tongdagi Kanada-Venesuela o’yini Yevroning har qaysi o’yinidan 2 barobar qiziqroq bo’ldi shekilli. Mazza qilib tomosha qiladi odam. Ancha hujumkor, ochiq, jangovar futbol bo’ldi. YouTubeda Setanta kanalida obzori bor. Ertalab Urugvay-Braziliyani aytmasa ham bo’lsa kerak qanchalik qizg’in bo’lishini. Deyarli har bir o’yinini ko’rayotgan inson sifatida o’yin bobida, chiroy, ochiq futbol bobida Copa > Euro. Albatta bu shaxsiy fikr va tavsiya
+2   
06 июл 23:45:53
Dilshod Nazarov
FC BARSELONA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Agar shunaqa tarkibni Gvardiolla Klop Xaynks bersa lyuboy jamaoni sochib tashlasa kerak
Terma jamoda siz aytgan murabbiylar ishlay olmasa keregov nega deganda juda oz vaqt tayyorgarlik boladi fifa kunlarini kutishadi klub murabbiy bn Terma murabbiyda katta farq bor qachon ishlab korishsa bilib olamiz
+2   
06 июл 23:38:45
Mavlon Raimov
Man off the match? Long ball? Ona tilim kechir meni ona tilim
+2   
06 июл 23:32:45
Касимов
Англия чикиб кеторсин з килди антифутбол узим мухлиси бусамам
+2   
06 июл 23:20:12
Tulkin Alimov
фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Oddiy do’stona maslahat. Yevrodan ko’ra, bir marta Copa America o’yinlarini ko’rib ko’ring. Bugun tongdagi Kanada-Venesuela o’yini Yevroning har qaysi o’yinidan 2 barobar qiziqroq bo’ldi shekilli. Mazza qilib tomosha qiladi odam. Ancha hujumkor, ochiq, jangovar futbol bo’ldi. YouTubeda Setanta kanalida obzori bor. Ertalab Urugvay-Braziliyani aytmasa ham bo’lsa kerak qanchalik qizg’in bo’lishini. Deyarli har bir o’yinini ko’rayotgan inson sifatida o’yin bobida, chiroy, ochiq futbol bobida Copa > Euro. Albatta bu shaxsiy fikr va tavsiya
Бразилия деса ёшлигимиздаги одамлани футболга қизиқиши эсимга келади,
Бразилияни ўйинини худди тўйдек кутишарди одамлар.
+2   
06 июл 21:53:07
Vasliddin Eshpulatov
Kechagi Fransiyani oʻyiniga oʻxshab uta zerikarli oʻyin boʻlyapti kechka turklar bilan uchar Gollandiya yonadi lekin
+2   
06 июл 21:48:35
Boy FrienD
Yevrodagi eng zerikarli oyinlar faqat Angliya termasiga tegishli bolsa kk
+2   
06 июл 21:33:06
Soccerland777
Хайрулла Хамидов бўлмаса, Даврон бир хил оҳангда ... Шахматга кўпроқ мос тушади...
+1   
07 июл 00:03:50
Лидс Юнайтед
Мен 98 йилдан бери Англияга мухлислик қиламан шунча ажойиб уйинлар биланхам хечнимага эриша олмаган. Ман учун натижа мухим пенальтилар сериясидан булсахам. Менга уқшаган Англия мухлисларини табриклайман
+1   
06 июл 23:59:49
Zlatan_10
Juda Kam comment qoldiraman lekin
Shu 22 yildan ber Furbol ko’rayotgan bo’lsam eng be’mani eng mazmunisiz eng NOXAQLAR YARIM FINALGA CHIQGAN EURO BO’ldi Turkiya xam
Chiqmasa ko’rishni keregi Yo’q
Bellingham xali xech qancha ko’rinmay yulduz bo’lib bo’pti
+1   
06 июл 23:52:03
Azamat Shoha
Франция - Испания
Англия - Нидерландия

Финал Испания - Нидерландия
+1   
06 июл 23:41:18
USB
Germaniya bilan Ispaniya asli finalda toqnash kelishi kerak ekan
+1   
06 июл 23:40:51
Tohir P
Англия бу сафар хам амаллади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика