UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25"Қўқон-1912" - "Локомотив" учрашуви учун асосий таркиблар эълон қилинди  1 15:21Eplmanager.com: Бугун 6-тур учун дедлайн  0 15:18"Сурхон" - АГМК. Асосий таркиблар маълум  2 15:07Роджерс: "Юнайтед"га рад жавобини бериш жуда қийин"  1 14:51U-16 Осиё чемпионати-2020 саралаши. Ўзбекистоннинг Туркманистонга қарши ўйин учун асосий таркиби маълум  12 14:40"Ливерпуль"га Голландия терма жамоаси ҳужумчиси керак  2 14:11"Интер" ҳужум чизиғини кучайтириш учун "Челси" ва "Реал" форвардларини сотиб олмоқчи  1 13:40Европа Лигаси 1-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг  0 13:15Усмон Дембеле қачон сафга қайтади?  4 12:50Дольбергнинг 70 минг евро турадиган соатини "ухлатиб кетишди"  7 12:24"Ювентус" Хуан Куадрадо билан янги шартнома тузадими?  2 11:55"Реал" мухлислари жамоанинг муваффақиятсизликларида Зиданни айбдор деб ҳисобламоқда. Нега?  44 11:46Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  9 11:30Эредивизиянинг энг қиммат футболчилари билан танишинг  2 11:16ОЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси эълон қилинди  4

Евро-2020. Асосий терма жамоаларнинг таркиби қандай бўлиши мумкин? Янгиликлар

Евро-2020. Асосий терма жамоаларнинг таркиби қандай бўлиши мумкин?

Кеча кейинги йил Европанинг 12 та шаҳрида ўтказиладиган Европа чемпионатининг саралаш босқичи старт олди.

Ҳар бир шаҳар гуруҳ босқичининг 3 та учрашувига мезбонлик қилади. Мусобақада 24 терма жамоа иштирок этиши ва ҳар бир гуруҳдан иккита жамоа кейинги босқичга йўл олишидан хабардорсиз. Яна 4 та жамоа номи гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган термалар орасида аниқланади. Саралаш босқичидан фаворит терма жамоалар муваффақиятли ўтишини таҳмин қилган ҳолда, уларнинг Евро-2020 мусобақасида қандай услуб ва таркибда иштирок этишини кўриб чиқдик.


Евро-2020. Роналду бошчилигида португалларнинг асосий таркиби 

Фото: Squawka

Амалдаги Европа чемпионларидан бошлашни маъқул кўрдик. Дарвозани ҳозирги кундаги Португалиянинг энг кучли посбони ҳисобланган Руи Патрисиу қўриқлаши мумкин. Бу чизиқда унинг асосий рақобатчиси "Лион" дарвозабони Антонио Лопеш бўлади. Пепе ёш Рубен Диас билан мудофаа учун маъсул бўлса, "Ювентус" ҳимоячиси Жоао Канселу ўнг қанотдан ҳужумларга қўшилувчи вазифасини бажариб беради. Рафаэль Геррейру ёки Руи чап қанот ҳимоя чизиғи учун жавобгар сифатида кўриниши мумкин. Ярим ҳимояда "Вулверхэмптон" аъзолари Жоао Моутиньо ва Рубен Невеш таянч зонада Уильям Карвалью, ҳужум учлигида ижодкор футболчи Бернарду Сильва, ажойиб дриблинг ва тезликка эга Гонсало Гуэдеш ва португалиялик юлдуз Криштиану Роналду ҳаракат қилиш эҳтимоли юқори. Андре Сильва - "Севилья" клубида тўп тепаётган ҳужумчи. 23 ёшли форвардни ҳам эсдан чиқармаслик керак.


ГЕРМАНИЯ

Немислар таркибида авлодлар алмашинуви, янги эрага ўтиш жараёни кузатилаётганини ҳисобга олиб, бир қатор янги футболчиларни кўриш мумкин. 2014 йилда Жаҳон чемпиони бўлганлардан фақат Тони Кроос ва Мануэль Нойер бўлса, Марко Ройс, Лерой Сане ва Тимо Вернер каби ҳужумкор футболчилардан кўп нарса кутилса ажаб эмас. Жошуа Киммих ва Леон Горецка Йоахим Лёвнинг ишончларини оқлаши ва "немис машинаси"нинг келажакдаги асосий моторлари бўлишга лойиқ эканини исботлаши талаб этилади. 3-4-2-1 тактикасида Антонио Рюдигер ва Никлас Зюле мустаҳкам ҳимоя қўрғонини ташкил этади. 1999 йилда таваллуд топган Каи Хавертз ҳам Германиянинг ҳужумларида фойдаси тегиши мумкин. 


ФРАНЦИЯ

Амалдаги жаҳон чемпионларининг ҳозирги ва Евро-2020даги таркиби ўртасида сезиларли ўзгариш бўлмаса керак. Биргина Килиан Мбаппенинг бош ҳужумчи ролига ўтиши ва Жируни захирада қолдиришини айтмаса, айни вақтдаги французлар оптимал таркибга эга ва ўзгаришга муҳтож эмас. Дидье Дешамда танлов имкониятлари жуда кўп ва муҳими у яна бир неча футболчиларни ҳам эътибордан четда қолдирмаслиги зарур. Буни франциялик мутахассис жуда яхши билади. Боиси, кейинги йилгача қайси футболчи формада бўлиши ва шунингдек жароҳат олмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. 


Голландия

Рональд Куман "учар голландлар" ўйинини қайтадан ташқил этмоқда. Роббен, Снейдер, ван Персилардан сўнг терма жамоа ўйинида пасайиш кузатилди. Аммо, ҳозир Голландия ёш футболчилар эвазига силлиқ томонга айланиб бормоқда. Ван Дейк ва де Лигт ҳимоянинг муҳим футболчилари, ван де Бик ҳамда Вейналдум тўпни назорат қилиши, уларга Френки де Йонг ёрдам бериши, ҳужумда Мемфис Депай, Куинси Промес ва Стивен Бергвин тезкор ва шиддатли ҳужуми, буларнинг барчаси Голландия терма жамоасининг истиқболли авлоди вужудга келаётганидан далолат беради. 


Белгия

Белгиянинг "олтин авлоди" секин-аста парчаланиб кетмоқда. Лукаку, де Брюйне ва Азар ҳамон кучли футболчилар. Лекин, уларнинг ортида янгиланаётган Белгия бир неча йиллар аввалгисидек хавфли кўринмаяпти. Бир қанча номлар кашф қилинишини ушбу терма жамоа сафида ҳам кутиш мумкин.


Испания

2008-2012 йиллар Европа ва Жаҳонда ўз сўзини айта олган "қизил фурия" ҳамон ўша юришни қайтара олмаяпти. Ҳозиргиси эса чиройли "камбэк"ни амалга оширишга тайёр. Ўша мавсумларда жуда кучли ярим ҳимояга эга бўлган Испания терма жамоасида энди Давид Силва, Фабрегас, Андрес Иньеста, Хави сингари футболчиларни бошқа кўрмаймиз. Пике ва Давид Вильяларнинг ҳам терма жамоасига ёрдам бера олмаслиги ачинарли ҳолат. 2020 йилги Европа чемпионатида испанлар ўзига хос кутилмаган янги кашфиётлари билан барчани ҳайрон қолдириши мумкин. 


Хорватия

2018 йил Жаҳон чемпионатида ёрқин ўйини билан томошабинларнинг севимли жамоасига айланган хорватлар учун ўша мусобақа фаҳрий футболчилари билан эришган энг сўнгги яхши натижаси бўлиши ҳақиқатга яқинроқ. Модрич, Ракитич ва Манжукич ўйинларида пасайиш юзага келган. Кейинги йил уларнинг салоҳиятидан кўра, номлари Хорватияни фаворитлар қаторида саналишига сабаб бўлиши катта эҳтимол. Чунки, айни вақтда Далич бошқараётган жамоа сафида бурилиш ясай оладиган футболчини топиш қийин. 


Италия

Италия 2018 йил катта мусобақадан четда қолди. Уларда кичик муддат инқилоб кузатилди. Ҳозирги авлод муваффақиятсизликни якунлашга тайёр. 1994 йилда таваллуд топган Бернардески ва 21 ёшли Федерико Кьеза рақиб жамоаларини саросимага туширишга тшай бўлиб турибди. Инсинье, Иммобилеси бор Италия уларни ёлғизлатиб қўймайди. Марказда Вератти, Барелла ва Жоржино триосини кузатиш мароқли ва қизиқарли чиқишига кўпчилик ишонмоқда. Ҳа айтганча, Бонуччи ва Кьеллини учун терма жамоа таркибида сўнгги турнир бўлиши мумкин бўлган Евро-2020 чемпионатида ҳам уларнинг ҳимоядаги тандеми, кўплаб ёш ҳимоячилар учун мастер-класс бўлиши табиий, албатта. 


БОНУС+ Англия терма жамоасининг таркиби (таҳлил) 

Энг оптимал таркиб сифатида инглизлар учун қуйидаги такрибни келтириш ўринли. Рэшфорд, Кейн ва Стерлинг. Уларга Деле Алли яқиндан ёрдам беради. Жеррард, Лэмпард, Кэррик каби собиқ марказий ярим ҳимоячиларга қараб интилаётган Харри Уинкс, Деклан Рисе ҳам Англиянинг келажаги ҳисобланишади. 

Бундан ташқари, Гарет Саутгейт ҳужумкор футболчиларни танлашда қийналиши мумкин. Ҳозирча Европада энг кучли ҳужумкор футболчиларга эга жамоа айнан инглизлар саналса нотўғри бўлмайди. Мисоллар орқали тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Ёрқин ва умидли трио — Хадсон-Одой, Рэшфорд, Санчо. Тезкор, ҳийла-найранг ишлатишга уста ҳужумчилар рақиб ҳимоясини довдиратиб қўйиши мумкин. Деле Алли ва Жесси Лингард уларга асосий кўмакчи бўлишини ҳисобга олсак, Англиядан катта натижа кутиш мумкин.

Бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқамиз. Алли яна бузғунчи ролини бажаради. Стерлинг ва Рэшфорд қанотлардан ҳимоячиларни шошириб қўйиши ва Кейннинг шиддатли "бўрон" ҳосил қилишини ўйлаган мутахассис ҳам инглизлардан нимадир кутади.

"Янги ҳамкорлик" дея ном олган бу таркиб 10-15 йил аввалгисига бироз ўхшаб кетади. Илгари Руни ва Оуэнга марказда Жеррард, Лэмпард, Бекхэм, таянч зонада Ники Батт ёрдам берарди. Худди шундай ҳолатни ҳозирги "уч шерлар" сафида кўриш мумкин. Бу классик футболга яқинроқ, марказни кучайтиришга қаратилган ҳаракатга ўхшаш кўриниш. Каллум Уилсонни танимаган мухлисларга унинг "Борнмут"даги ўйинларини кўриб чиқишни тавсия қиламиз.

Нима бўлганда ҳам, буларнинг барчаси оддий бир кузатувлар натижасида юзага келган таҳмин. Сиз қайси терма жамоадан Евро-2020 мусобақасида кўпроқ натижа кутасиз?     


Нодир Абдурасулов тайёрлади

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг