Эвра: "Терма жамоа билан соврин ютмаган эдим, буни тўғирламоқчиман"

Aslanov Jasurbek
8 июл 2016, 10:16
Франция терма жамоаси ҳимоячиси Патрис Эвра Германияга қарши Евро-2016 ярим финал учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Германия кўпроқ тўпга эгалик қилишини кутдик ва бунга чидашга тайёр эдик. Ўйин юқори даражада ўтди ва биз ғалаба қозондик.

Терма жамоамиз бу турнирни ғалаба билан якунлаши керак. Ҳозиргача Франция билан соврин ютмаган эдим, буни тўғирламоқчиман. Жамоам билан фахрланаман" - дейди Эвра.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›