Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"

Aslanov Jasurbek
14 май 2025, 15:26
Патрис Эвра Бруну Фернандешнинг "Манчестер Юнайтед"дан кетишига қарши чиқди.

Хабарларга кўра, ярим ҳимоячи "Ал Ҳилол" қизиқишлари доирасига тушиб қолган.  

"У [Рубен Аморим] кейинги мавсумда рақобатбардош жамоага эга бўлишни хоҳлайди. Бизга кўпроқ ҳимоячилар, яхши ҳужумчи ва эҳтимол, Брунуни қўллаб-қувватлаш учун бир неча ярим ҳимоячи керак.  

Эшитишимча, Саудия Арабистонида Бруну учун катта пул таклиф қилишган ва мен уни қўйиб юборишса, бу хато бўлади деб ўйлайман.  

Одамлар унинг ёши – 30 да эканини гапиришади. Йўқ! У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси. Менимча, агар Бруну бўлмаганида, эҳтимол, биз Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлардик", – деди "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Sky Sports’га берган интервьюсида.  

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports