"Эвертон" Зинченко учун курашда етакчи

Alisher
20 июн 2022
"Эвертон "Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченко учун курашда етакчи.

Журналист Жонатан Смитнинг хабарига кўра, "кўклар" Украина терма жамоаси ўйинчисини ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

"Эвертон" битимни тезроқ якунлаш учун барчасига тайёр. Зинченкога шунингдек "Арсенал", "Вест Хэм" ва "Вулверхэмптон" каби клублар қизиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Зинченко "Ман Сити" таркибида 4 карра АПЛ ғолиби саналади.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/jonnysmiffy