"Эвертон" "Ювентус" ярим ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
31 дек 2020, 12:50
"Эвертон" "Ювентус" хавбеки Адриен Рабьо билан музокаралар олиб бормоқда.

Рабьо "Юве" таркибига 2019 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди, аммо ҳали янги жамоасига мослаша олмаяпти.

Рабьо жорий мавсум А Серияда 9та ўйинда майдонга тушди.

Футболчининг хизматларига "Эвертон"дан ташқари Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли Рабьо ПСЖ тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016-2018 йиллар давомида Франция терма жамоасида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›