"Эвертон" тарихидаги энг муваффақиятли мураббий вафот этди

Aslanov Jasurbek
17 окт 2015
"Эвертон" собиқ футболчиси ва мураббийи Ховард Кендалл 69 ёшида вафот этди.

Кендалл "Эвертон" тарихидаги энг муваффақиятли мураббий ҳисобланади: Жамоа унинг қўл остида икки маротаба Англия чемпионлигини (1984-85, 1986-87), Англия Кубоги (1983-84) ва Кубоклар кубогини қўлга киритган. У "Эвертон" мураббийлик жойига уч маротаба келган: 1981-1987, 1990-1993 ва 1997-1998 йилларда.

Шу билан бирга Кендалл "Блэкберн", "Манчестер Сити", "Ноттс Каунти" ва "Шеффилд Юнайтед" клубларида ишлаган.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Everton